Навоий кон металлургия комбинати Матбуот маркази томонидан ОАВ вакиллари ва журналистлар иштирокида 5-кон бошқармаси фаолияти юзасидан пресс-тур ташкил этилди.

– 5-кон бошқармаси фаолияти йўлга қўйилганига 50 йил тўлди, – дейди НКМК бош директори матбуот котиби – ахборот масалалари сиёсати бўйича маслаҳатчиси Абдумажид Жўраев. – Бу ерда 25 миллат вакилларидан иборат қарийб 5 минг киши фаолият олиб боради. 1993 йилда эса бошқарма Навоий кон металлургия комбинати таркибига киритилган. Соҳага замонавий технологиялар, илм-фаннинг энг сўнгги ютуқлари, инновацион ишланмалар изчил татбиқ этилиши маҳсулот ишлаб чиқариш кўламини янада ошириш, маҳсулот таннархини пасайтириш, сарф-харажатларни қисқартириш имконини бермоқда. Натижада тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш 4 баробарга, бурғилаш ҳажми қарийб 9 баробарга, маҳсулдор эритмаларни қайта ишлаш миқдори 8 баробарга, аммоний препарати ишлаб чиқариш эса 7 баробарга ошди.

Дастлаб иштирокчилар бошқарма таъмирлаш-механика цехига ташриф буюрди. Бу ерда улар бурғилаш ускуналари ва чўктирма насос қурилмалари учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, двигателларни таъмирлаш жараёни билан яқиндан танишди.

Таъкидланишича, 2021 йилда цехда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш дастури доирасида бурғилаш ускуналари ҳамда электр чўктирма насос қурилмалари учун 743 миллион сўмлик 52 турдаги эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, йил бошидан буён 49 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилди.

[gallery-2561]

– Бу ерда 3 йилдан буён фаолият олиб бормоқдаман, – дейди цех электр жиҳозларини таъмирлаш бўйича электромонтёри Шоҳсанам Болиева. – Ўзим Навоий давлат кончилик институтини тамомлаганман. Бу касбнинг сир-асрорларини “Устоз-шогирд” тамойили асосида Дилдора Тошниёзовадан ўрганганман. Асосий вазифам яроқсиз ҳолга келиб қолган двигателлар схемасини очиб, симларини микрометр асбоби ёрдамида ўлчаган ҳолда қандай ўлчамдаги қанча сим кетишини аниқлаб, алоҳида дафтарга ёзиб оламан. Кейин махсус аппарат ёрдамида сим ўраб оламан ва қўл ёрдамида двигателни таъмирлайман. Цехимизда фаолият олиб боришимиз учун барча шароит яратиб берилган.

Навбатдаги манзил “Янги ҳаёт” соғломлаштириш мажмуаси бўлди.  

Бу ерда Зафарабод қўрғони аҳолиси ва бошқарма ишчи-ходимлари, уларнинг фарзандлари шуғулланади. Мажмуада санъат ва маданият йўналишида 7 та, спорт йўналишида 12 та тўгарак фаолияти йўлга қўйилган.

Пресс-тур доирасида “Ёшлик” маданият ва спорт марказида ОАВ вакиллари ва журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда 5-кон бошқармаси бошлиғи Валижон Назаров корхона фаолияти тўғрисида маълумот берди.

– Ҳозирда кон бошқармаси таркибида 4 та геотехнологик конлари мавжуд бўлиб, улар томонидан 14 та кон захирасида қазиб олиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда, – дейди В.Назаров. – Шунингдек, 2026 йилга қадар яна 5 та йирик конларни ўзлаштириш режалаштирилган. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида жорий йилда 7,1 миллиард сўмдан ортиқ АР-О маркали аммоний препарати, уран оксидини қайта ишловчи технологик қурилмалар ва янги типдаги бурғилаш ускуналари учун 6 турдаги тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган бўлиб, йил бошидан буён 5 турдаги тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Корхонада саноат ва ижтимоий соҳа объектларининг фойдаланишга топширилиши, янги қувватларнинг ўзлаштирилиши натижасида 300 га яқин янги иш ўрни яратилди. Ишчи-ходимлар учун намунавий лойиҳалар асосида 10 та коттеж бунёд этилди. Зарафшон шаҳридаги бўш турган бино 42 нафар ёш мутахассис ва улар оиласи учун намунавий уй-жойга айлантирилди. 2020 йилда Зафаробод қўрғонидан 110 километр узоқликда жойлашган “Жингелди” саноат майдонида 120 та ўринга мўлжалланган ишчилар қўрғони барпо этилди.

Корхона ишчи-ходимлари, меҳнат фахрийлари ва уларнинг фарзандлари учун “Металлург”, “Кончи”, “НКМК”, “Нуробод”, “Зарафшон” санаторийлари, “Тўдакўл” дам олиш зонаси, Ургут туманида “Келажак” болалар соғломлаштириш оромгоҳи фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, 5-тиббий-санитария қисми ҳам улар хизматида.

Кон бошқармаси ходимларининг меҳнати давлатимиз томонидан муносиб рағбатлантириб келинмоқда. Ўтган йиллар мобайнида уларнинг 10 нафари давлатимизнинг юксак мукофотлари, 141 нафари турли даражадаги “Кончилар шуҳрати” кўкрак нишони ва 194 нафари “НКМК фахрийси” унвони билан тақдирланган.

– Бугун корхона фаолияти, ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдик, – дейди Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Отабек Аслонов. – Бу ерда иш олиб бораётган ишчилар билан суҳбатлашдик. Иш жараёнини кўздан кечирдик. Ҳақиқатда корхонада улкан ишлар амалга оширилган. Албатта, бу ютуқларнинг замирида корхонада фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг меҳнатини алоҳида эътироф этиш керак. Келгусида корхона фаолияти, Зафаробод қўрғонида аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ўз натижасини беради.

Матбуот анжуманида ОАВ вакилларининг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.

Бўриев Абдували, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
5-кон бошқармаси томонидан 2026 йилга қадар 5 та йирик кон ўзлаштирилади