Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда
2014 йилда «Master Delekatesov»да 350 килограммгача бўлган хомдудланган гўшт маҳсулотларини қисқа фурсатда тайёрлаш имконига эга янги бўлим ишга туширилди.
Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бермоқда. Аҳолининг сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини узлуксиз таъминлашда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги «Master Delekatesov» масъулияти чекланган жамиятининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.Ўн бир йил аввал ишга туширилган мазкур корхонада айни пайтда кунига 5 тонна гўшт қайта ишланиб, бир неча хил колбаса ва гўшт маҳсулотлари тайёрланмоқда. Маҳсулот корхонанинг Янгийўл тумани, Чирчиқ ҳамда Олмалиқ шаҳарларида фаолият кўрсатаётган дўконлари ва мамлакатимизнинг бошқа вилоятларидаги диллерлик бўлимлари орқали мижозларга етказиб берилаётир.
2014 йилда «Master Delekatesov»да 350 килограммгача бўлган хомдудланган гўшт маҳсулотларини қисқа фурсатда тайёрлаш имконига эга янги бўлим ишга туширилди.
– Илгари хомдудланган гўшт маҳсулотлари мамлакатимизга четдан валюта эвазига олиб келинар эди, – дейди корхона раҳбари Отабек Муталов. – Давлатимиз томонидан тадбиркорларга яратиб берилаётган кенг имконият ва шароитлар натижасида бу турдаги маҳсулотларни ҳам ўзимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Жорий йилда корхонамиз фаолиятини янада кенгайтириш орқали янги иш ўринлари яратишни режалаштирганмиз.