Шўрчи тумани тиббиёт бирлашмаси қошидаги туғуруқ бўлимида шу кунларда фарзандли бўлган 70 нафар аёл файзли хонадон ва авлодлар бахту-камоли учун овоз берди.

Улар учун тумандаги 512-участка сайлов комиссияси аъзолари кўчма қути ташкил этиб, шифохонанинг ўзида овоз беришлари учун қулай шароит яратди. Ўтаётган ҳафтада чақалоқларни бағрига олган уй бекалари орасида оналик бахтига муяссар бўлган Фазилат Тиллабоева ҳам бор. Ҳайработ маҳалласида яшайдиган ёш онанинг қувончи чексиз. У саноқли кунлар олдин туғуруқхонада фарзандини бағрига босган эди. Бугун бошқа оналар қатори сайловда ўзи ёқлаган номзодга овоз берди.  

– Сайловнинг жамият ривожи ва тинч, тотув турмушни таъминлашдаги ўрнини яхши тушунаман, – дейди Фазилат Тиллабоева. – Шу боис ҳам ўз конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланиб, оилалар ободлиги, фарзандлар камоли ва порлоқ келажак учун овоз бердим.

 Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шўрчилик оналар овоз берди