Таиланд Миллий кутубхонасида “Ўзбекистонда буддизмнинг бой мероси: Кушонлар ва буддизмнинг Ўрта Осиё орқали Ипак йўли бўйлаб тарқалиши” номли Ўзбекистон маданий мероси ва зиёрат туризми салоҳиятига бағишланган халқаро илмий семинар бўлиб ўтди.

Таиландда нишонланадиган “Висаҳа Буча куни” халқаро диний байрамининг 26 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда етакчи диний уламолар, сиёсатшунослар, олимлар, маданий мерос доираси ва дипломатик корпус вакиллари ҳамда Ўзбекистон томонидан Сурхондарё вилояти хокими ўринбосари Ж.Тўраев раҳбарлигидаги делегация аъзолари қатнашди.  

Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Жўрабек Тўраевнинг халқаро анжуман тафсилотлари тўғрисида ЎзАга мобил хабар беришича, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1999 йил халқаро кун сифатида эълон қилган “Висаҳа Буча куни” (Visakha Bucha Day) байрами – будданинг туғилиши, маърифати ва ўлими қайд этилган сана сифатида халқаро миқёсда кенг нишонланади.  

Тантанали тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Ж.Тўраев, Термиз давлат университети ўзбек тарихи ва манбашунослик кафедраси катта ўқитувчиси, тарих фанлари номзоди Т.Аннаев, Бангкок шаҳридаги Бош консул Ф.Султонов ва бошқалар мамлакатимизда туризмни ривожлантириш, ўтмишдан сақланиб қолган тарихий обидалар, миллий урф-одатлар ва археологик ёдгорликларни асраб-авайлаш юзасидан амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар ҳақида маълумот берди. Буддизм билан боғлиқ ноёб ёдгорликлар тўғрисида тақдимотлар ўтказди. Жумладан, Ўзбекистон Бош консулхонасининг Буюк Ипак йўли марказида жойлашган мамлакатимизнинг қадимдан цивилизациялар чорраҳаси, зардуштийлик, буддизм, иудаизм, насронийлик ва ислом динлари ривожланган ҳудуд сифатидаги аҳамияти, 2 минг 700 йилдан ортиқ даврдан буён бу ҳудудда инсонлар ўз диний таълимотларига эмин-эркин эътиқод қилиб, аҳил-иноқ, тинч-тотув яшаб келаётгани хусусидаги тақдимоти иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.  

Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Жўрабек Тўраевнинг Сурхондарё вилоятига оид янги туризм бренди, зиёрат, тиббий, гастрономик, спорт туризми ва экотуризм йўналишларидаги сайёҳлик салоҳияти, зиёратчилар учун яратилган қулайликлар, жорий йилда жанубдаги вилоятда ўтказилиши режалаштирилган халқаро тадбирлар тўғрисидаги, Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори Мирзажон Қаландаровнинг Ўзбекистонда туризм учун IT йўналиши жумладан, республикадаги буддизм ёдгорликлари ҳақида маълумот берувчи мобил илованинг онлайн тақдимоти  ҳам барчага манзур бўлди.  

Халқаро илмий семинарда шунингдек, Маданий мерос агентлиги раиси ўринбосари Т.Қўзиев анжуман қатнашчиларига видеомурожаат йўллади. Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги “Ипак йўли офиси” унитар корхонаси директори маслаҳатчиси Т.Мирзаев, Тошкент давлат шарқшунослик университети профессорлари Д. Сайфуллаев ва М.Қаландаровлар ҳам онлайн тақдимотлари билан иштирок этди.  

Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида қадимдан ўзига хос дўстона алоқалар ўрнатилган. XIX асрда Бухоро Амири Таиланд Қироллигининг энг олий “Оқ фил” ордени билан тақдирланган. Таиланд Қироллиги Миллий музейи билан Термиз археология музейи ўртасида соҳада ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш, биргаликда археологик қазишмалар, илмий тадқиқотлар ўтказиш, топилмаларни қайта тиклаш масалаларида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Кейинги йилларда давлатларимиз ўртасидаги алоқалар янги босқичда мустаҳкамланиб бормоқда.  

Халқаро илмий семинарда Бутунжаҳон Буддистлар Альянси президенти жаноб Порнхай Палавадхаммо, Таиланд Қироллиги Миллий музейи директори Нитая Канокмонгкул, Таиланднинг энг йирик Дхаммакай ибодатхонаси халқаро муносабатлар бўйича Бош директори Бундит Варапунё, Сурхондарё вилоятининг Таиланддаги зиёрат туризми элчиси Пхансак Боонясопҳолпхонг ва бошқалар  иштирок этди.  

Тадбирда давлатларимиз ўртасидаги ўзаро дўстона алоқалар, узоқ ўтмишдан сўзлайдиган ноёб археологик ёдгорликлар, хорижлик сайёҳлар учун яратилаётган шароитлар, Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги маданий-гуманитар, илмий ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик, Сурхондарё вилоятидаги буддизм ёдгорликларидан қазиб олинаётган нодир топилмалар ва уларнинг аҳамияти ҳақида атрофлича фикр алмашилди. Топилмаларни қайта тиклаш ва илмий тадқиқотлар ўтказиш, келгусида Таиланд билан Ўзбекистондаги буддавийлик обидалари тарихини ўрганувчи, ҳамкорликда археологик қазишмалар ўтказиш, топилмаларни қайта тиклаш ва илмий тадқиқотлар билан шуғулланувчи маданий-илмий марказ ёки илмий тадқиқот институти ташкил этиш имкониятлари муҳокама этилди. Сурхондарё вилоятидаги буддавийлик ёдгорликларини янада кенг ўрганиш, уларни асраб-авайлаб, қайта тиклаш, сайёҳларга муносиб шароит яратиш учун замонавий технологиялар ва мутахассисларни жалб этиш юзасидан Таиланд томони билан ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга келишилди.  

Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган видеороликлар намойиш этилди. Семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.  

Делегациянинг Таиландга сафари давом этмоқда.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таиландда Янги Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳияти намойиш этилмоқда