Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Округ ҳудудидаги участка сайлов комиссиялари таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилган йиғилишда Сайлов кодекси ва Марказий сайлов комиссиясининг календарь режасига мувофиқ участка сайлов комиссияси округ сайлов комиссияси томонидан сайловга камида қирқ кун қолганида тузилиши таъкидланди. Миллий қонунчилигимизда участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан таклиф этилгач, Халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилиниб, тегишли округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилиши белгиланган. Шунга кўра, вилоятда ташкил этилган 861 та сайлов участка комиссиясига номзодлар кўриб чиқилиб, тасдиқланди.

– Маҳаллий кенгашларнинг участка комиссиялари таркиби бўйича тавсияларини чуқур ўрганиб чиқдик, – дейди округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари Расул Тўраев. – Участка комиссияси аъзолигига номзодлар йигирма бир ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, муҳим сиёсий жараёнларга ҳозирлик кўриш ҳамда уни ўтказиш бўйича иш тажрибасига эгалиги ва аҳоли ўртасида қозонган обрў-эътиборига алоҳида аҳамият берилди. Гендер тенглигини таъминлаш, улар орасида иқтисодчилар, ҳуқуқшунослар, педагоглар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёшлар ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари бўлишига катта эътибор қаратилди.
Жорий йилнинг 9 июль куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида округ ҳудудидаги сайлов участкаларида 9 минг 663 нафар комиссия аьзоси фаолият юритади. Уларнинг 7 минг 619 нафари референдум ва илгари сайловларда иштирок этган фуқаролар бўлиб, 4 минг 688 нафари халқ таълими ходимлари, 2 минг 44 нафари референдум ва муқаддам сайловларда қатнашган ёшлардир. 

Йиғилишда шунингдек, Марказий сайлов комиссияси тасдиқлаган дастур асосида участка сайлов комиссиялари аъзоларини ўқитиш ва бу жараёнда округ комиссияси аъзолари амалга оширадиган вазифалар ҳам белгилаб олинди. Тегишли қарор қабул қилинди. Йиғилиш якунида марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ўтказилди. Унда округ сайлов комиссиясининг мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёнга кўраётган тайёргарлик ишлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда участка сайлов комиссияси аъзолари таркиби тасдиқланди