44 киши – теракт қурбони
Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида юз берган террор ҳаракати қурбонлари сони 44 кишига етди. Маҳаллий матбуот хабар беришича, портлаш мамлакат коалицион ҳукумати ҳамкорларидан бири – Уламолар Ислом жамияти қурултойи бўлиб ўтган бинода содир этилган.
Ҳозирча ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олмади. 200 дан зиёд инсон жароҳатлангани ҳам айтилган. Ислом уламолари жамияти қурултойида 500 дан кўп делегатлар иштирок этган. Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф воқеани тергов қилиш ва айбдорларни топишни буюрди.
Дарвоқе, 2023 йилнинг 6 ойи мобайнида мамлакатда терактлар сони тегишли даврга нисбатан 79 фоиз ошгани таъкидланмоқда.
ЎзА