Бош қомусимиз қабул қилинганининг 30 йиллик байрамини Термиз давлат университети юридик факультети профессор–ўқитувчилари ва талабалари ажойиб туҳфа билан кутиб олди.

Сурхондарё вилоятида “юриспруденция” мутахассислиги бўйича малакали кадрлар тайёрлайдиган факультетда кенг, шинам ва замонавий усулда жиҳозланган "Суд амалиёти" хонаси фойдаланишга топширилди.  

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда адлия, прокуратура, ички ишлар органлари ходимлари, судьялар, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этди.  

Мамлакатимизда кейинги йилларда ўқув-педагогик жараёнга инновацион илғор ва халқаро таълим стандартларини жорий этиш, юридик таълим тизимини такомиллаштириш ҳамда юридик кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Президентимизнинг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлаётир. Шунга мувофиқ мамлакатимизда юридик таълимни замон талаблари даражасида такомиллаштириш, ушбу йўналишда хорижий давлатлардаги юридик кадрлар тайёрлашнинг илғор тажрибаларини қўллаш ҳамда ўзаро ҳамкорликни кўчайтириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантириб, амалдаги қонунчилик ҳужжатларини яхлит ҳолда тизимлаштириш ва миллий ҳуқуқий тизимни янада ривожлантиришнинг янада самарали усуллари жорий этилмоқда.  

Янги “Суд амалиёти” хонасининг очилиш маросимида ана шу ҳақида атрофлича сўз юритилиб, бу ерда яратилган замонавий шароитлар бўлажак ҳуқуқшуносларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини сифатли эгаллашига хизмат қилиши таъкидланди.  

–Янги Ўзбекистоннинг суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиб, қонун устуворлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади бўлган “Инсон — жамият — давлат” тамойили ҳуқуқий- демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишда ўз натижасини бермоқда, – дейди Термиз давлат университети ректори А.Марахимов. – Бундай янгиланишлар бўлажак соҳа мутахассисларини тайёрлаш масъулиятини оширмоқда. Ҳуқуқ ва эркинликларимизни кафолатлаган Асосий қонунимиз қабул қилинганинг 30 йиллик тўйида мазкур хонанинг фойдаланишга топширилгани талабаларимизнинг ўқув жараёни ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўртасида узвий алоқани таъминлайди. Фақат назарияни ўрганиш билан чекланиб қолмасдан амалий билим ва кўникмаларини мунтазам ошириб боришида муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун хонада барча қулайлик яратилди.  

Айни пайтда Термиз давлат университети юридик факультетида 337 нафар талаба “юриспруденция” мутахассислиги бўйича таълим олиб, соҳа сирларини қунт билан эгалламоқда.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўлажак юристлар учун “Суд амалиёти” хонаси иш бошлади