“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун мамлакатимизда фуқароларнинг мулкий ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, уларни ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ расмийлаштириш йўлида муҳим босқич бўлди.

Мазкур қонун ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятида кенг кўламли хатлов ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунга қадар вилоят бўйича жами 42 077 та объект хатловдан ўтказилди. Шундан 28 946 таси UZKAD ахборот тизимига киритилган бўлиб, уларнинг 28 555 таси тураржой, 391 таси эса нотураржой объектларини ташкил этади.

Шунингдек, 19 856 та объект “E’TIROF” автоматлаштирилган ахборот тизимига ўтказилган, 16 495 таси муҳокама босқичида. Бу кўрсаткичлар соҳада олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини, фуқароларнинг мулкка бўлган ҳуқуқларини қонуний асосда тан олиш йўлида изчил натижалар қўлга киритилаётганини яққол намоён этмоқда.

Айни пайтда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорига мувофиқ 446 нафар фуқаронинг эгалик ҳуқуқлари эътироф этилди. Ушбу қарорлар фуқароларнинг йиллар давомида фойдаланиб келган уй-жойлари ва бошқа кўчмас мулкларининг ҳуқуқий мақомини белгилаб, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, хатлов ишлари натижасида нафақат мавжуд объектлар аниқланмоқда, балки ҳар бир фуқарога ўз мулкини қонуний рўйхатдан ўтказиш, ҳужжатларни расмийлаштириш, мулк ҳуқуқини давлат ҳимоясига олиш имконияти яратилмоқда.  

Фуқароларнинг мулк ҳуқуқларини эътироф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар  “Инсон қадри учун” тамойилининг амалий ифодаси бўлиб, Бухоро вилоятида бу жараён изчил давом этмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
42 мингдан ортиқ объект хатловдан ўтказилди