Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 6 майидаги “Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижалар кўрсатаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ўқитувчиларни рағбатлантириш борасида бир қанча вазифалар белгилаб берилган.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижалар кўрсатаётган мактаблар раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби жорий этилади.

Қайд этилишича, 2023-2024-ўқув йилидан бошлаб ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган республикадаги 500 та умумий ўрта таълим мактабининг ҳар бирига 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб, 2 тадан мактаб бириктирилиб, янги тизимнинг қамрови кенгайтирилади. Яъни янги ўқув йилидан  бошлаб, ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартибини самарали жорий этган, ўқувчилари ижобий кўрсаткичларни қайд этаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 40 фоизгача устама берилади. Устамалар баҳолаш ўтказилган ўқув йилидан кейин келадиган ўқув йилидан (1-сентябрдан) бошлаб, бир календар йил давомида тўланади.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
40 фоизгача устама берилади