2023-2024 ўқув йилида Бухоро вилояти умумтаълим мактабларига математика, физика, кимё, биология ҳамда инглиз, немис, француз ва рус тили фанларидан жами 10 нафар хорижлик ўқитувчини жалб этиш кўзда тутилган. Айни пайтда 4 нафар мутахассис вилоят мактабларида фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Маориф вазирлиги билан ҳамкорликда йўлга қўйилган “ЗЎР!” (КЛАСС) лойиҳаси доирасида Бухоро шаҳридаги 42-, Жондор туманидаги 1-, Ромитан туманидаги 3-умумтаълим мактабларида 3 нафар россиялик педагог ўқувчиларга рус тили, математика ва биология фанларидан сабоқ бермоқда. 

Бухоро шаҳридаги 7-умумтаълим мактабида инглиз тили фани мутахассиси инглиз тилини сифатли ўқитиш борасида ҳамкорлик фаолиятини бошлади. 

–3 йилдан буён “Зўр!” (КЛАСС) лойиҳаси доирасида бухоролик ўқувчиларга рус тили ва адабиёти фанидан сабоқ бериб келяпман, – дейди айни пайтда Жондор туманидаги 1-умумтаълим мактабида фаолият олиб бораётган муаллима Рима Салимгариева. –Бу ерлик ўқувчилар билан ишлаш мен учун жуда мароқли. Негаки, уларнинг рус тилини ўрганишга бўлган иштиёқи баланд. Мактаб жамоаси билан ҳам тезда иноқлашиб кетдик. Ахир, бизни ягона мақсад бирлаштириб туради. Ўқувчиларга сифатли таълим бериш ва уларни ҳар томонлама комил инсонлар қилиб тарбиялашга ҳиссам қўшилаётганидан мамнунман. 

–Мактабимизда таълим рус тилида олиб борилади, – дейди Ромитан туманидаги 3-умумтаълим мактаби директори Нигора Латипова. –Табиийки, бизда русийзабон ўқитувчиларга эҳтиёж мавжуд. Жорий ўқув йилидан жамоамизда россиялик ўқитувчининг иш бошлагани барчамизни мамнун этди. Андрей Офисеров юқори синф ўқувчиларига биология фанидан дарс беради. Тажрибали ва юксак маҳоратга эга бўлган хорижлик муаллим айни пайтда ўқувчиларнинг севимли ўқитувчисига айланиб улгурди. Унинг ўзига хос ноодатий, қизиқарли ўйинларга йўғрилган дарслари, тўгарак машғулотлари ўқувчиларимизнинг фанга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилмоқда. 

Бухоро шаҳридаги 42-ИДУМда математика фанидан сабоқ бериб келаётган Юрий Бурмистров, Бухоро шаҳридаги 7-умумтаълим мактабида иш бошлаган инглиз тили фани мутахассиси Кристи Путтуманнил Бабу ҳақида ҳам ҳамкасблари ва ўқувчилари шундай илиқ фикрларни билдиришди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
4 нафар хорижлик ўқитувчи ёшларга сабоқ бермоқда