Бугун туғилган кун – Шерзод Ташматов
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов 1979 йил 5 июнда Тошкент шаҳрида туғилган.
Шерзод Ташматов Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетини тамомлаган. У меҳнат фаолиятининг асосий қисмини ўзбек спортини ривожлантиришга бағишлаб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистон муайтай ва бокс федерациялари, шунингдек, таэквондо ассоциацияларида муваффақиятли ишлади.
Боксчиларимизнинг Рио-2016 Олимпия ўйинларидаги зафарли иштирокида унинг ҳам хизматлари катта бўлган. Шерзод Ташматов Осиё бокс Конфедерацияси вице-президенти, ташкилот Ижроия қўмитаси аъзоси сифатида ҳам фаолият кўрсатган.
Унинг Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси бошқарувидаги фаолиятини ҳам эътироф этиш лозим. Токио-2020 Олимпия ўйинларида таэквондочиларимиз илк бор тўлиқ таркибда 4 та лицензия қўлга киритишди. Қолаверса, Улуғбек Рашитовнинг ундаги олтин медали мустақил Ўзбекистон учун мазкур спорт турида Олимпиадалардаги дастлабки муваффақият бўлди.
Шерзод Ташматов “Меҳнат шуҳрати” ва “Дўстлик” орденлари билан тақдирланган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!