Америка Қўшма Штатларидаги "PRODIGY PUBLISHED" нашриёт уйи «Ўзбек карвони/Узбекский караван/ Uzbek caravan" ўзбек шеърияти антологиясини ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этди.

Мазкур ноёб нашрга ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакиллари Мир Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб, Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия, Ўзбекистон халқ шоирлари, Ўзбекистон қаҳрамонлари Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ўзбекистон халқ шоирлари Омон Матжон, Ҳалима Худойбердиева, Усмон Азим, Хуршид Даврон, Муҳаммад Юсуф, Сирожиддин Саййид, ва бошқа таниқли шоирлар ижод намуналари жамланган.

Қарийб 600 бетдан иборат рангли нашрда таниқли ўзбек шоирларининг шеърлари билан бирга уларнинг суратлари ҳамда таржимаи ҳоллари ҳам ўрин олган. Антологиядан жой олган асарларни соф ўзбек тилидан рус ва инглиз тилларига қирғизистонлик ўзбек шоири ва таржимони Раҳим Карим ўгирган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу таржималар сўнгги икки-уч йил ичида рус ва инглиз тилларига ўгирилган бўлиб, улар интернет тармоқлари орқали чет элдаги турли-туман адабий сайтларда жаҳон шеърияти шайдолари ҳукмига ҳавола қилиниб, юксак эҳтиром билан кутиб олинган эди.

Аризонада дунё юзини кўрган ушбу нашр чет эллик адабиёт, айниқса шеърият мухлисларига ўзбек адабиёти намуналаридан яқиндан баҳраманд бўлиш учун яна бир имконият яратди.

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Америкада «Ўзбек карвони» антологияси нашр қилинди