Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 6 май куни мамлакатимиз пойтахти Тошкент Осиё олимпия кенгаши ижроия қўмитаси йиғилишига мезбонлик қилади.

Осиё олимпия тизими ривожи йўлида муҳим қарорлар қабул қилинадиган анжуманинг айнан Ўзбекистонда ўтказилиши тарихий аҳамият касб этиши шубҳасиз. Бу - юртимиз жисмоний тарбия ва спорт тизимида, олимпия ҳаракатида амалга оширилаётган янгиланиш ва юксалишларга, ташаббусларга халқаро ҳамжамиятнинг, Осиё олимпия кенгашининг катта хайрихоҳлигидан, қўлловидан далолатдир.

Осиё қитъасидаги олимпия ҳаракати учун муҳим бўлган бундай анжуманларни қабул қилиш қитъамиздаги ҳар қандай мамлакат обрў-эътиборида катта аҳамият касб этади. ООК раҳбарияти ўз ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишини юртимизда ўтказаётганлиги юксак эътибор самарасидир. Унда қабул қилинадиган қарорлар, илгари сурилаётган ғоялар келажакда Тошкент ташаббуси, Ўзбекистонда пайдо бўлган ғоя сифатида талқин қилинади.

Ушбу нуфузли ООК анжуманида иштирок этиш учун мамлакатимизга Осиё олимпия кенгаши раҳбари вазифасини бажарувчи Ража Рандхир Сингх етакчилигидаги делегация, Халқаро олимпия қўмитаси вакили Оливе Луис Ниамкей, ООК бош директори, Халқаро сузиш федерацияси (FINA) президенти Ҳусайн ал Мусаллам, ООК вице-президенти шаҳзода Абдулазиз бин Турки ал Файсал каби қатор мартабали меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда.

Илк бор юртимизда ўтаётган ООК ижроия қўмитаси дастуридан бир қатор масалалар ўрин олган бўлиб, унда асосан 129 кундан сўнг бошланадиган «Ханчжоу – 2022» ёзги Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарлик ишлари, жорий йилнинг 20-28 декабрида ёшлар ўртасида бўладиган «Шантоу – 2021» III Осиё ўйинлари ҳамда ёшлар ўртасида «Тошкент – 2025» IV Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик, уларда мавжуд ва кўзда тутилган спорт турлари дастури каби қатор мавзулар атрофлича муҳокама этилиши ва зарур қарорлар қабул қилиниши белгиланган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакили Нурали Йўлдошевнинг билдиришича, мартабали меҳмонларни кутиб олиш, ООК Ижроия қўмитаси йиғилишини юқори даражада ташкил этиш борасида зарур ишлар олиб борилмоқда.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда ўтадиган ООК Ижроия қўмита йиғилишида кимлар қатнашади?