Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов 1974 йил 4 майда Нурота туманида туғилган.

Жаҳонгир Саримсоқов 1996 йил Тошкент давлат университетини, 2005 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2020 йил Тошкент давлат юридик университети магистратурасини тугатган.

У меҳнат фаолиятини 2000 йил Республика “Маънавият ва маърифат” кенгаши ҳуқуқий тарғибот бўлими етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаб, кейинчалик қатор масъул лавозимларда меҳнат қилди.

Хусусан, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Навоий вилояти бўлими кенгаши раиси, Учқудуқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи, Навоий вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси бўлган.

Жаҳонгир Саримсоқов 2016 йилдан буён Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Жаҳонгир Саримсоқов