Аёл бахти

Фарғона вилоятининг Сўх туманида 203 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиниб, уларга паспортлар расмийлаштириб берилди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган барча ислоҳотларнинг замирида инсон қадрини улуғлашдек эзгу мақсад мужассамлиги барчани қувонтиради. Зотан, бу муқаддас заминда инсон қадрининг юксаклигига кундалик ҳаётимизда  ҳар доим исботини топмоқда.

- Салкам 30 йилдирки, Сўх туманида яшайман. Собиқ Иттифоқ даврида қўшни Қирғизистондан келин бўлиб, Сўх туманининг Зангат маҳалласига тушганман. Шу кунгача “фуқаролиги йўқ шахс” мақомида эдим. Айни Рамазон ҳайити кунларида қўлимга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини олишим менга чексиз бахт ва қувонч бағишлайди, - дейди фуқаро Марҳаматхон Шарипова.

Опахон бугун қувончдан кўз ёшларини яшира олмайди. Бу қувонч кўз ёшлари, чунки бу кунни Марҳаматхон опа салкам 30 йил кутиб яшадилар.

Туман ички ишлар бўлимида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев опани ушбу унутилмас лаҳзалар ва тарихий кун билан қутлаб, фуқаролик паспортини тантанали тарзда топширди.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўхлик аёл: "Шу кунгача “фуқаролиги йўқ шахс” мақомида эдим"