«МEНИ БОҒЧАДАН ОЛИБ КEТИШНИ УНУТГАН КУН»

Спиртли ичимликлар ҳиди, арзон спиртли ичимликларнинг тўла ва бўш шишалари, ота-онамнинг чексиз жанжаллари, очлик, қотган нонга хурсанд бўлиш... Буларнинг бари қаҳрамонимиз Светлананинг болалик хотираларидир.

Янги йил, туғилган кун, янги либослару, чиройли оёқ кийимчалар - булар эса Светлананинг болалигида бўлмаган. Ақлини таниганидан бери ота-онаси ичарди. Бир куни уни боғчадан олишни унутишди. Ўша пайт жуда кичкина бўлганига қарамай, айнан шу воқеа хотирасида муҳрланиб қолди.

— Барча болалар аллақачон олиб кетилди ва боғча опа онамни кутишим учун мени боғчадаги майдончада қолдирди, — дея эслайди Светлана. — Мен ўриндиқда ўтирдим. Қоронғи тушгач, қўрқиб, йиғлай бошладим. Ниҳоят мени ҳеч ким олиб кетмаслигини англаган қоровул кимгадир қўнғироқ қила бошлади, манзилимни билиб олди. Уйимиз боғчадан узоқ эмас эди. Қоровул мени уйга олиб борди. Ота-онам маст бўлиб ухлаб қолишгани учун эшик дарров очилмади. Онам мени боғчадан олиб кетмагани учун отамни сўкди. Ўша кеча отам ичкиликдан кейин яна онамни ура бошлади. Унга доим ачинардим. Отам онамга шиша соатни улоқтирганида эса онамнинг олдини тўсдим ва қовоғим кесилди. Лекин буни ҳеч ким сезмади. Қонни тўхтатиб ётдим.

Ҳар йили Светлана роппа-роса соат 12 да ягона тилакни айтарди: қани эди ота-онаси ичкиликни ташласа, лекин мўъжиза рўй бермади. Унинг «Болалик» номли китоби аллақачон ёпилган. Бироқ, унинг саҳифаларида жуда кўп саволлар очиқ қолди, жавоб топилмади...

«БАХТСИЗ БОЛАЛИГИМ ТАЪСИРИДАМАН»

– Мен муҳити бузилган оилада катта бўлдим. Кўп йиллар ўзимни ёмон қиз фарзандман, деб ҳисоблардим, – дейди кейинги ҳикоя эгаси Гулнора. «Мана, кўринг», дея у дазмолдан куйган елкаларини кўрсатди.

– Неча ёшда эдим, аниқ эслолмайман, дазмол қилаётган онамнинг атрофида сакраб, болаларча саволларимни бераверишим онамнинг жонига тегди шекилли, иссиқ дазмолни елкамга босиб, индамай кўзларимга қараб турди. Унинг кўзларидаги менга нисбатан совуқ нафрат ҳали-ҳануз кўз ўнгимдан кетмайди. У дадамга бўлган алами туфайли мендан, мени борлигимдан нафратланарди!

“NeMolchi.uz” лойиҳасига йўлланган бу каби тақдирларнинг ҳар бирида инсон тақдири ва кечинмалари мужассам.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Nemolchi.uz 2017 йилда ташкил этилган Ўзбекистонда зўравонликка қарши мустақил ахборот лойиҳасидир. Аёлларга нисбатан зўравонликка жамоатчилик эътиборни жалб қилиш ва бу масалага жамиятнинг муносабатини ўзгартириш мақсадида яратилган.

АЯНЧЛИ СТАТИСТИКА

ЮНИСEФ тадқиқотларига кўра, дунёда беш ёшгача бўлган ҳар тўрт боладан бири турмуш ўртоғи томонидан зўравонликка дучор бўлган она билан яшайди. Рақамларга кўра, ўтган 2021 йилда республикамиз бўйича ҳам жами 9 минг 861 нафар ёшлар ва 378 нафар вояга етмаганлар тазйиқ ва зўравонликка учраган.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг сўзларига кўра, дунёда кўплаб хотин-қизлар ўзларини хавфсиз сезиши керак бўлган жой – ўз хонадонларида қўрқув остида яшамоқда. Тадқиқотларга кўра, кўра, эркакларнинг аёлларга зўравонлик қилишларига асосий сабаб илмсизлик, уларнинг болаликдаги руҳий жароҳатлари ҳамда оиладаги носоғлом муҳитнинг таъсири бўлиши мумкин.

БОЛАЛАР ЎРТАСИДАГИ ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ...

Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг аъзоси сифатида бола ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш бўйича дунё давлатларининг юритаётган халқаро сиёсати тарафдори. Мамлакатда бунинг ҳуқуқий асосларини яратиш юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилган.

Конституциямизнинг 64-моддасида ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурлиги белгиланган. Шу билан бирга, 65-моддада давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлаши, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантириши, фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги, оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши акс эттирилган.

Пойтахтимизда бўлиб ўтган «Халқ таълими тизимида болалар ўртасида зўравонликка қарши олиб борилаётган ишлар» мавзусидаги матбуот анжуманида ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, шу жумладан, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини янада ошириш, уларни миллий ва халқаро ҳужжатларда мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кафолатлайдиган халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш ҳамда ундаги мажбуриятларни бажариш борасида бир қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Мунир Мамедзаде Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлардан ҳам мамнун эканини таъкидлади. Шунингдек, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида Республика ташхис маркази билан ҳамкорликда «Ишонч телефони» ишга туширилишини маълум қилди.

ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили (болалар омбудсмани) институтининг таъсис этилишини алоҳида эътироф этди. Болалар омбудсмани боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, соғлом турмуш тарзини таъминлаш, жисмоний, интеллектуал ва ахлоқий камол топишига кўмаклашишда хизмат қилишини қайд этди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова юртимизда хотин-қизлар ҳамда ёш болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олди олиниб, жамиятда уларга нисбатан ҳимоя ордери шакллангани ҳақида батафсил маълумот берди.

Дарҳақиқат, давлат болага ғамхўрлик қилади, уни зарур бўлган ҳамма нарса билан таъминлайди. Она меҳри ва ғамхўрлиги билан тенг бўла олмасада, ҳимоялайди.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёда кўплаб хотин-қизлар ўзларини хавфсиз сезиши керак бўлган жойда қўрқув остида яшамоқда