Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар динамикаси ҳақида "Forbes" журнали катта материал эълон қилди.

“Денгизга чиқиш имконияти чекланган Ўзбекистон айни дамда тўрт томондан инқироздаги давлатлар билан ўралган. Жанубдан ижтимоий-иқтисодий ночор ҳолатдаги Афғонистон билан қўшни бўлган, доимий ҳамкор давлатларидан – Россия санкциялар таъсирига тушган, мамлакатнинг экспорт ва импорт бўйича етакчи шериги – Хитой эса  COVID-19 пандемиясининг қайта тикланиш даврида яшаётган вақтида Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг инвестициявий жозибадорликни ошириш йўлидаги ислоҳотларини жадал давом эттирмоқда."  

"Forbes" журналида "Қўшнилар инқирозда,  Ўзбекистон эса эътиборни инвестицияга қаратмоқда" мавзусида эълон қилинган мақола айнан шу мазмундаги шарҳ билан бошланган.

Мақолада асосан жорий йилнинг 24-26 март кунлари мамлакатимизда ўтказилган  Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳақида сўз юритилган.  Унда сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, мамлакатнинг бизнес учун очиқ эканлиги, пахта етиштиришда мажбурий меҳнатдан воз кечилгани,  давлат активларини хусусийлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ  қилишда эришилаётган ютуқлар, Ўзбекистон – АҚШ муносабатидаги ижобий силжишлар, пандемия таъсиридаги инқироздан сўнг мамлакат иқтисодиётининг тез суръатда тиклангани алоҳида эътироф этилган.

“Ўзбекистондаги кучли иқтисодий, сиёсий асослар ва олтинга қўйилган юқори нарх мамлакатнинг иқтисодий барқарорликни сақлаб қолган ҳолда пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини юмшатиш имконини берди. Пандемия шароитида 2020 йил охирида бошланган иқтисодий тикланиш 2021 йилда жадаллашди. Аммо Украина теграсидаги можаролар кўплаб давлатлар қатори Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Шунингдек, Россия ва Қозоғистондаги иқтисодий инқирозлар ва Хитой таъминот занжиридаги узилишлар аввалроқ прогноз қилинган  Ўзбекистон иқтисодий ўсиш суръатини 6 фоиздан 4 фоизга тушишини тақозо қилмоқда", дейилади мақолада.

Мақолада шунингдек,  Тошкент халқаро инвестиция форумида Президент Шавкат Мирзиёевнинг сўзлаган нутқи кенг ёритилган. Ўзбекистон иқтисодий тараққиётида эришилаётган айрим натижалар Президент нутқи асосидаги кўрсатгичларда изоҳлаб ўтилган.

“2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон ҳукумати мамлакатни ЖСТга аъзоликка киритишга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ўртача даромад даражаси юқори бўлган давлатга айлантиришни режалаштирган. Қайд этиш керак, Шавкат Мирзиёев президентликка келган даврдан бошлаб мамлакатга тўғридан-тўғри  хорижий инвестицияларни  киритиш ҳажми 3 баробарга ошган. Ҳозирда жаҳон инвесторлари Ўзбекистонни истиқболли имкониятлар макони сифатида кўришади”, дейилади мақолада.

Мақола сўнгида эса муаллиф Ўзбекистон ушбу форумни анъанавий тарзда ҳар йили ташкил этишни мақсад қилинганини қайд этиб ўтган.  

З.Мирзабоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Forbes": "Қўшнилар инқирозда, Ўзбекистон эса эътиборни инвестицияга қаратмоқда"