
6 май куни пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Осиё Олимпия кенгаши раҳбарияти жам бўлади.
Биринчи марта мамлакатимизда ўтказиладиган ташкилотнинг ижроия қўмитаси йиғилишида қитъамиз спорти келажагига оид муҳим масалалар, жумладан, "Ханчжоу – 2022" Осиё ўйинлари, "Шантоу – 2021" ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинларининг ташкилий масалалари юзасидан муҳокамалар ўтказилади.
Шунингдек, йиғилиш кун тартибидан “Тошкент – 2025” ёшлар ўртасидаги IV Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарликнинг тақдимот лойиҳаси ўрин олган, – дейилади Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарида.
ЎзА