Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати эълон қилган материалда келтирилган.

“Очиқ айтиш керак, кўплаб хусусий клиникалардаги шароит, кўрсатилаётган хизматлар сифати давлат шифохоналаридан анча олдинга ўтиб кетган. Бундан, фақат хурсанд бўлишимиз керак”, — деган эди Президентимиз ўтган ой тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда.

Ҳозир юртимиздаги хусусий шифо масканлари сони 7320 тани ташкил этади. Улардан 50 таси хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликда очилган.

Хусусий тиббиёт муассасаларининг 5823 таси амбулатор, 1497 таси эса стационар шароитида фаолият юритмоқда.

Айни пайтда бу тармоқда ишлаётган шифокорлар сони 16 минг 300 нафардан, ўрта тиббиёт ходимлари сони эса 24 минг 840 нафардан ошади.

Энг кўп хусусий тиббиёт муассасалари Тошкент шаҳри (1628 та), Андижон  (726 та) ва
Тошкент вилоятида(644 та) жойлашган.

Стационар шаклда фаолият юритаётган хусусий шифохоналарда санаторийлар билан қўшиб ҳисоблаганда 42 мингдан зиёд койка мавжуд.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда хусусий тиббиёт муассасалари сони 7320 тага етди