Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) бош котибининг Таълим сиёсати бўйича махсус маслаҳатчиси, PISA дастурининг ташаббускори ва раҳбари Андреас Шляхер амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

Ташрифнинг илк кунида махсус маслаҳатчи юртимизда Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази фаолияти билан танишди. Шунингдек, миллий марказ ходимлари мамлакатимизда халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш ва бу борадаги ўзига хос ёндашувлар бўйича тақдимот ўтказди.

Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев махсус маслаҳатчига халқаро тадқиқотларда иштирок этиш бўйича эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар бўйича атрофлича маълумот берди.

«2018 йилда Таълим инспекцияси ҳузурида Халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази ташкил қилиниб, унга умумтаълим муассасаларининг халқаро тадқиқотларда иштирокини таъминлаш вазифаси юкланди.  Ўтган давр мобайнида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) ҳамда Таълимдаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) билан келишувларга эришилиб, Ўзбекистон илк маротаба PISA, TALIS, PIRLS ва TIMSS халқаро дастурларида иштирок этмоқда.  2021 йилда республиканинг 83 та мактабларида PISA тадқиқотининг тажриба-синовлари ўтказилди, эндиликда танлаб олинган 202 та таълим муассасаларида 2022 йилда апрель-май ойларида асосий синов жараёнларини ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда», деди Таълим инспекцияси бошлиғи.

«Юртингиз илк маротаба PISA иштирок этаётгани қувонарли. Тадқиқотнинг аҳамияти шундаки, жараёнлар натижа эълон қилиниши билан тўхтаб қолмайди. Шунчаки, ўқув дастурларининг ўзини ўзгартириб қўйиш билан юқори натижа кутиш мантиққа тўғри келмайди. Бунинг учун ўқитиш жараёнини, унинг иштирокчилари бўлган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарининг дунёқарашини ўзгартириш лозим. Бунда эса ўқитувчилар маҳорати, билим ва савиясининг мунтазам ўсиб бориши ҳал қилувчи куч аҳамият касб этади. Зеро, биз ўқувчиларни ҳозирги замон учун эмас, келажак учун тайёрлашимиз керак», деди Андреас Шляхер.

Ўз навбатида PISA дастурининг ташаббускори мамлакатимизда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда халқаро тадқиқотларга тайёргарлик ишлари борасида ўз таклиф ва тавсияларини билдириб ўтди.

Файзулло Яҳёев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
PISA дастури ташаббускори ва раҳбари Андреас Шляхер Таълим инспекциясида бўлди