Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда таркибида соф олтин моддаси бўлган руда тошларни талон-тарож қилиш билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинди.

Пахтачи туманида яшовчи 1984 йилда туғилган Д.А. ва 1992 йилда туғилган Б.Ш.нинг яшаш хонадонларида ноқонуний равишда таркибида олтин моддаси мавжуд бўлган тахминан 7,5 тонна руда тошлар, 4 та қум тегирмони ҳамда 1 та қум қуритиш печи борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида хужжатлаштириб олинди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахтачида олтинни ноқонуний қазиб олиш билан шуғулланувчи шахслар ушланди