Аввал хабар берганимиздек, Навоий вилоятида вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган “Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик” мавзусидаги 5 кунлик республика медиа-форуми давом этмоқда.

Медиа-форумнинг 3-кунида дастлаб “Ёшлар маркази”да жойлашган “Ёшлар медиа маркази”да навоийлик бир гуруҳ журналистларга Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг аъзолик гувоҳномалари ва кўкрак нишонлари топширилди.

Медиа-форум иштирокчилари икки гуруҳга бўлиниб “Маҳорат дарслари”да иштирок этди.

Бир гуруҳ устоз журналистлар босма нашрлар ва интернет журналистикаси вакиллари учун маҳорат сабоқларини олиб борди.

Унда иштирокчилар кўпчиликка номаълум бўлган тарихий ҳақиқатлар, тарихий ва бадиий мактублар, публицистика ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлди.

– Ушбу тадбирнинг Навоий вилоятида ўтишининг ҳам ўзига хос рамзий маъноси бор, – дейди фахрий журналист, “Саломатлик” газетаси бош муҳаррири Иброҳим Жумаев. – Бу ҳудуддан миллий журналистикамиз учун бир қанча истеъдодли журналистлар етишиб чиққан. Навоийлик журналистлар меҳнати ҳукуматимиз томонидан ҳам муносиб тақдирланиб, бугунга қадар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналистлар ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими 3 нафарни, “Меҳнат шуҳрати” ва “Дўстлик” орденлари соҳиблари 8 нафарни, “Шуҳрат” медали эгалари эса 4 нафарни ташкил этади. Бу ҳам вилоятнинг нафақат иқтисодиёт, балки ижтимоий, жумладан, журналистикада тутган ўрнини ифодалайди.

Бугунги “Маҳорат дарслари”да унитилаёзган адабий жанрлар ҳақида маълумот берилди. Ҳеч кимга сир эмас, кейинги пайтларда ОАВда, хусусан, босма нашрларда мактуб, эссе, “тарихий ҳақиқатлар” рукнидаги мақолалар кескин камайиб кетди. “Маҳорат дарслари”да иштирокчилар ўзаро фикр алмашиб, келгуси режаларини ўртоқлашмоқда.

Иккинчи гуруҳда эса радио ва телевидение соҳасида фаолият кўрсатаётган ва навоийлик ёш журналистлар учун “Маҳорат дарслари” бўлиб ўтди.

Шу куннинг ўзида форум иштирокчилари учун Нурота туманига саёҳат уюштирилди. Улар шаҳар марказида жойлашган “Чашма” табиий меъморий мажмуасида бўлди. “Чашма” нафақат ҳудуд аҳолисини сув билан таъминлайдиган энг йирик иншоот ҳисобланади, балки маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган масканлардан бири саналади.

Мажмуага бир бора ташриф буюрган ва ундаги оби ҳаёт манбаи бўлмиш чашма сувидан чанқоғини қондирган инсон, албатта, бу жойга яна қайтиб келишни кўнглига тугади. Тиниқ ва шаффоф булоқ сувининг шифобахш хусусияти, унда сузиб юрган ширмоҳи балиқларнинг инсонга завқ бағишловчи хатти-ҳаракатлари киши ҳайратини ошириб, ўзига такрор ва такрор чорлайверади. Тонг қуёши таъсирида сув узра жилваланаётган беҳисоб нурлар эса инсон руҳиятига шу қадар сокинлик бахш этади.

– Бу ерга илк бора келишим, – дейди Хоразм вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири Шоҳрух Ибодуллаев. – Маълумот беришларича, “Чашма” суви қишин-ёзин бир хил - 19,5 даражада, ҳар сонияда тахминан 360-400 литр сиғимда қайнаб чиқаркан. Олиб борилган тадқиқотларга кўра, сув таркибида сульфат, калий, магний, кальций, кремний, натрий, олтин, кумуш ионлари каби турли хил шифобахш микроэлементлар мавжуд. Бу ердаги зиёратгоҳ обидаларни кўздан кечирдик. “Чашма” ёнида жойлашган қадимий тарихий ёдгорликлардан бири Нур қалъасида бўлиб, қимматли маълумотларга эга бўлдик.

Президентимизнинг 2019 йилда Навоий вилоятига ташрифи чоғида “Чашма” табиий меъморий мажмуасида фаоллар билан учрашувида берган кўрсатма ва таклифларидан кейин улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Жумладан, 2020 йилда “Чашма” мажмуаси ҳудудида жами 54,8 миллиард сўмлик янгидан қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Айвонлар реконструкция қилинди, “Шайх абул Ҳасан Нурий” ҳамда “Нургулби” мақбараси тўлиқ қайта таъмирланди. Шунингдек, “Ўзқурилишматериаллари” АЖ маблағлари ҳисобидан 80 ўринли меҳмонхона қурилди.

2021 йилда эса, меҳмонхона қарама-қаршисида худди унга ўхшаш яна бир меҳмонхона қад ростлади. Шунингдек, “Ҳунармандалар маркази” ва 2000 кишига мўлжалланган амфитеатр мажмуаси “Чашма” кўркига кўрк қўшиб турибди.

Медиа форум доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

[gallery-6321]

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш журналистлар учун “Маҳорат дарслари” ташкил этилди