Ҳозирда 20 нафар ўзбек қизлари нано сунъий йўлдошини стратосферага учириш учун Қозоғистонда бўлиб турибди.

Қизлар сунъий йўлдош қурилмаларини UniSat лойиҳаси доирасида ўзлари йиғиб, дастурлаш ишларини мустақил амалга оширмоқда.  Ўзбекистонда мазкур лойиҳани ЮНИСЕФ, Tech4Impactнодавлат ташкилоти ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорликда амалга оширмоқда. 

Нано сунъий йўлдошлар қизлар томонидан Ал-Фаробий номли ҚозМУда 10 кунлик марафон доирасида яратилди. UniSat иштирокчилари космик кемаларни режалаштириш, лойиҳалаш, дастурлаш ва йиғишни ўзлаштирдилар. Улар космик технологиялар ва Ерни масофадан туриб зондлаш марказига ташриф буюриш имкониятига эга бўлишди. Қизларнинг олган назарий билимлари дарҳол амалиётга татбиқ этилди. Устозлари раҳбарлигида улар нано сунъий йўлдошлар корпусларини лойиҳалаштириб, уларни 3D принтерда барпо этдилар. Шунингдек, улар UniSat нано сунъий йўлдошларининг қуйи тизимларини дастурлаб, учиришдан олдин уларни лабораторияда синовдан ўтказдилар.
ЎзА мухбири қизларнинг мақсади ва кутилаётган космик тадқиқотлар ҳақида қизлар билан суҳбатлашди:

Юлдуз Шониёзова, Муҳаммад Ал Ҳоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари Қарши филиали талабаси:

–Мен ва яна 19 нафар ўзбек қизлари яқинда нано сунъий йўлдошини самога учирамиз. Бизнинг миссиямиз — илм-фан ва космик технологияларни ривожлантириш. Ҳозирда бу муҳим жараён олдидаги ҳаяжонни сўз билан тасвирлаб беришим қийин, чунки болалигимдан осмон жисмлари ва коинот тузилишини ўрганиш орзум бўлган. UniSat халқаро таълим дастуридаги иштироким эса бу орзунинг амалга ошишига сабаб бўлди. Бир куни ижтимоий тармоқлар орқали ушбу лойиҳа доирасидаги танловга кўзим тушди. Эълонда энг яхши “Топ-20”таликка кирган қизлар нано сунъий йўлдошини мустақил тайёрлаши ва ўзлари уни самога учиришлари ҳақида ёзилганди. Ўшанда ўз олдимга “20-та”ликнинг ичида албатта мен ҳам бўламан, деган қатъий мақсадни қўйдим ва саралаш босқичларида менинг ҳам номзодим танлаб олинди. Қизиқишларим – астрономия, IT йўналиши, робототехника, сунъий интеллект, график дизайнерлик ва дастурлаш. Шу кунгача мазкур йўналишларда бир нечта ишланмалар тайёрлаганман. Шунингдек, бир қатор тилларни ўзлаштирганман. Ҳозирда бу жараёнда қирғиз ва қозоқ миллатли тенгдошларимиз ҳам иштирок этмоқда, аммо сунъий йўлдошни улар алоҳида, биз эса алоҳида учирамиз.

МАЪЛУМОТ УЧУН: қизлар нано сунъий йўлдошни Ўзбекистонда ҳам 2022 йил 12 апрелда учириш режалаштирилган. Улар ўзлари парвоз режасини тузиб, аэронавигация хизматлари мутахассислари назорати остида наносунъий йўлдошни Ўзбекистондаги майдончадан учирадилар. Стратосферага учирилган наносунъий йўлдош Ер ва юлдузларнинг юқори аниқликдаги суратларини олиш имконини беради. Ўрнатилган махсус элементлар келажакда илмий тадқиқотлар учун фойдали бўлган маълумотларни тўплайди. UniSat дастури ЮНИСЕФнинг Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондаги ваколатхоналари томонидан қўллаб-қувватланади. Ўзбекистонда ушбу лойиҳа Теч4Impact ННТ ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Иқболой Умарова, Самарқанд вилоятидан, талаба: 

–Болалигимда мен тунги осмонда самолётлар каби учадиган оппоқ юлдузларни тез-тез кўрардим. Мен ҳамиша улар нима эканлигини билишни истардим. Отам у юлдузлар сунъий йўлдош эканлигини айтганида космонавтикага қизиқиб қолганман. Мамлакатимиз қизлар жамоаси нано сунъий йўлдошни қуриб, уни стратосферага учирмоқчи эканини билганимда мамнуният билан ушбу лойиҳага қўшилдим. Мен дастурлаш, корейс ва итальян тилларини ўрганганман. Шунингдек, ривожланиш бўлими раҳбари бўлишни орзу қиламан. УниСат халқаро таълим дастури доирасида биз профессионал муҳандислар ва дастурчилардан кўплаб билимларни ўзлаштирдик, эндиликда наносунъий йўлдошни лойиҳалаштириб, уни стратосферага учирмоқдамиз.

Ҳолида Маматова, Жиззах давлат педагогика институтида Физика ва технологик таълим факультети талабаси: 

–Ёшим 22 да. Физика ва технологик таълим факультети физика ва астрономия ўқитиш методикаси йўналиши талабасиман. Қизиқишларим–физика, математика, астрономия ва ИТ соҳаси. Ижтимоий тармоқлар орқали UniSat лойиҳасини кўрдим ва иштирок этдим. Танловда 200 нафар иштирокчи қизлар дастурий ва аппарат таъминотини ишлаб чиқиш соҳасидаги етакчи мутахассислардан CubeSat форматидаги ҳақиқий нано йўлдошни йиғиш ва уни стратосферага учиришни ўргандик. Космик техникани 3D-моделлаштириш, коммуникацияларни бошқаришнинг дастурий блокларини лойиҳалаштириш бўйича билимларга ва Linux остига дастурлаштириш асосларига эга бўлдик. Дарсларда фаол иштирок этиб, билимларни яхши ўзлаштирган ва юқори натижа кўрсатган 20 та қиз саралаб олинди. Айтганча, бизга дарсларда Анастасия Степанова, Виталий Эгоров каби машҳур космонавтлар ҳам сабоқ берди.

Дилфуза Тожибоева, Москва муҳандислик-физика институтининг Миллий тадқиқот ядро университети Тошкент филиали 3-курс талабаси:

–Иштирок этиш ҳақидаги қарорни мен дарҳол қабул қилмадим. Бундай миқёсдаги дастурда иштирок этиш кўп вақт, қатъият ва интизомни талаб қилишини тушунардим. Бироқ илм-фанга бўлган муҳаббат, янги билим ва тажрибага эга бўлиш истаги устун келди. Қолаверса, техник университетда олган билимларимни амалда қўллашни сабрсизлик билан кутаётгандим. Ушбу дастур менга мустақил равишда жамоада ишлаш бўйича бебаҳо тажриба берди. Муҳандислик ва дастурлаш бўйича ўсишимга ёрдам бермоқда. Биз бугун кичик, аммо қатъий қадамлар билан биз коинот сари интиляпмиз, билимларимизни амалда қўллашни, улардан муҳим сабоқлар олишни ўрганяпмиз.

Дилноза Мираҳмедова, Ислом Каримов номидаги Тошкент техника университети талабаси: 

– Ёшим 20 да. Университетда лойиҳалар менежери йўналиши бўйича таълим оламан. Ўқишдан бўш пайтларим ўқув марказда инглиз тилидан дарс бераман. Биз нано сунъий йўлдошни ишлаб чиқишга қадар дастлаб малакали мутахассислардан сабоқ олдик. Элдор Аппазов ва Азиз Раҳимов каби ажойиб тренерларимиз олиб борадиган машғулотлар ўзгача бўлди. Ажойиб мураббий Нора Раҳимова ва Елена Селезневани ҳам қайд этмоқчиман. Улар илмнинг машаққатли йўлида мунтазам равишда бизни қўллаб-қувватлаб, рағбатлантириб турди. Яқин келажакдаги мақсадларим ҳақида ростини айтаман: Эҳтимол, астрономия билан жиддий шуғулланиш қўлимдан келмас, чунки келажакка мўлжалланган бошқа режаларим ҳам бор. Аммо, мен учун сунъий йўлдошни учириш – бу янги нарсаларни билиш учун ноёб имконият. Болалигимдан ой ва юлдузларни кузатишни, коинотнинг қанчалик улканлиги ҳақида хаёл суришни яхши кўрардим. Дастур туфайли янада кўпроқ маълумотларни билиб олдим, шуниси муҳимки, ўз қобилиятларимни, хусусан, дастурлаш борасидаги имкониятларимни англадим.

ЎзА мухбири Мафтуна Каримова суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Биз коинот сари интиляпмиз”– Ўзбек қизлари Қозоғистонда стратосферага сунъий йўлдош учирмоқда