Халқ таълими вазирлиги А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан “МФактор” таълим маркази билан ҳамкорликда жорий йилнинг 26 февраль – 2 март кунлари “Таълимда лидерлик” қисқа муддатли тренинг-курслари ташкил этилмоқда.

Махсус тренинг курсида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси бошлиқлари ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари иштирок этмоқда.

Раҳбар ходимларнинг бошқарув самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий ёндашувлар ҳақида билим ва кўникма бериш мазкур йўналишда юртимизда кўзга кўринган Спикерлар томонидан амалга оширилиши режалаштирилган.

Тадбирнинг очилиш қисмида Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ва Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирок этди.

– Ушбу тадбир илк бора ташкил этилди ва бу келгусида яна давом этади. Дастлабки учрашувга Тошкент шаҳри мезбонлик қилган бўлса, навбатдагилари галма-галдан ҳар бир вилоятда амалга оширилади. Бу орқали бир вилоят олиб бораётган таълим тизимидаги ижобий ва самарали ислоҳотларни бошқа вилоят раҳбарлари ўз кўзи билан кўрса, ўз ҳудудида буни жорий этади.  Мактабларга жавобгар шахс, албатта, биз раҳбарлармиз. Аввало ўзимизни ўзгартирсак, бошқарувдаги эскича фикрлашдан воз кечсак, таълим тизими ҳам ривожланади, – деди Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов.

Мазкур курсларда тизим раҳбарлари ёшларни ҳаётга тайёрлашда бугунги таълим ходимларига қўйиладиган замонавий талаблар нималардан иборат, мақсадни тўғри қўйиш, мактаб фаолиятини стратегик режалаштириш, жамоа қадриятлари ва кучли жамоани шакллантириш муҳимлиги каби мавзуларда билим оладилар.

Шунингдек, раҳбарларда нотиқлик санъатини ривожлантириш, замонавий мактаб раҳбарининг режаси қандай бўлиши лозимлиги, инсон капиталини бошқариш борасида бошқарув кўникмаларига эга бўладилар.

Тренингда бошқарув компетентлиги бўйича катта тажрибага эга бўлган мутахассислар томонидан мастер класслар олиб борилади.

Файзулло Яҳёев, 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бошқарувдаги эскича фикрлашдан воз кечсак, таълим тизими ҳам ривожланади – Халқ таълими вазири