Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туман бўлими томонидан Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Aвтомактаб”нинг Хўжайли тумани кенгаши ўргатувчи устаси Г.У. ва фуқаро Ю.Б. фуқаро С.га ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 1,9 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ДХХ ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Қ.А. фуқаро А.га гўёки  Қорақалпоғистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 3 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилганлар ушланди