Андижон вилояти ривожланган саноат ва коммуникация тармоқлари, ижтимоий-иқтисодий инфратузилмалар, бой меҳнат ресурслари, деҳқончилик бобидаги ўзига хос тажриба мактаби билан мамлакатимиз тараққиётида алоҳида ўрин тутади. Айниқса, кейинги уч йил ичида қурилиш, ободонлаштириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларни алоҳида эътироф этиш ўринли.

Якунланаётган йил Андижон ва андижонликлар учун омадли йиллардан бири бўлди. Кўплаб соҳаларда кўзланган режа ва мақсадларимизга эриша олдик. Президентимиз томонидан белгиланган вазифалар, дастурлар ижроси таъминланди. Жумладан, йил якуни билан ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати 102 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 16 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 103,4 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 104 фоизга, жами хизматларнинг ўсиш суръати 122 фоизга тенг бўлиши кутилмоқда. Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, ҳудудларни обод қилиш борасидаги ишларимиз режа асосида амалга оширилди.

Маълумки, Андижон мамлакатимиздаги ҳудуди жиҳатидан энг кичик, аҳолиси эса энг зич яшайдиган вилоят ҳисобланади. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, Андижон вилояти республика ҳудудининг 1 фоизини, аҳолиси эса 10 фоизини ташкил этади. Шу боис ҳам вилоятда ернинг ҳар бир қарич майдонидан унумли ва оқилона фойдаланиш талаб этилади. Муҳтарам Президентимиз аввалги йилларда Андижон вилоятига ташрифи чоғида ана шу жиҳатни ҳисобга олиб, қолаверса, экин майдонларини камайтирмаслик мақсадида вилоятда кўп қаватли уйлар қуриш ва шу орқали тобора ўсиб бораётган аҳолини арзон уй-жойлар билан таъминлаш борасида қатор ни белгилаб берган эди.

Ана шу вазифалардан келиб чиқиб, кейинги йилларда уй-жой, айниқса, кўп қаватли уйлар қуриш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, фуқароларни муносиб уй-жой билан таъминлаш, халқимиз фаровонлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада вилоятда «Янги тартиб» асосида жами 5 минг 83 та хонадонли, 183 та кўп қаватли уй-жой қурилиши якунига етказилмоқда. Жорий йил якуни билан 51 уй-жой, келгуси йил 1-чорагида қолган 132 та уй-жой фойдаланишга топширилади. Бунинг натижасида уй-жойга муҳтож 15 минг нафардан зиёд аҳоли уй-жой билан таъминланади. Келгуси 2022 йилда ипотека кредити асосида вилоят бўйича 4 минг 374 хонадонли 161 та кўп қаватли уй-жой қурилиши режалаштирилмоқда. Ушбу мақсадлар учун 982 миллиард сўм ипотека кредити ва 128 миллиард сўм субсидия маблағлари ажратилиши кўзда тутилмоқда. Бир сўз билан айтганда, Андижонда уй-жой муаммоси ижобий ечим топади.

[gallery-5276]

Ҳозирда уй-жойлар қурилиши бўйича ташқи муҳандислик тармоқларига ва инфратузилма объектларига яқин бўлган 24 гектар экин экилмайдиган ҳудудлар танлаб олинди. Шундан, «Янги Андижон» шаҳрида 11,4 гектар ер майдонида 1 минг 962 хонадонли 74 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бошланди. Айни пайтда «Янги Андижон» шаҳри ҳудудида ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Жумладан, ҳудудда 1 минг 680 ўринли умумтаълим мактаби, 320 ўринли боғча, 250 ўринли оилавий поликлиника, шунингдек, 2 минг иш ўрнига эга бўладиган текистиль фабрикаси қурилиши амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, савдо, маиший хизмат кўрсатиш объектлари ҳам барпо этилмоқда.

Бош режага асосан, «Янги Андижон» шаҳрида келгуси йилда бокс академияси, олий таълим муассасаси қурилиши бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда. «Янги Андижон» шаҳри инфратузилмасини, аҳоли учун қатор қулайликлар яратиш мақсадида ҳудудни Андижон шаҳри билан боғловчи алоҳида йўлакли тезюрар (БиАрТи) автобус йўналиши қурилиши ҳисоб-китоб қилиниб, йўналишни қуриш ва йўлга қўйиш учун 43,2 миллион доллар маблағ йўналтирилади. Мазкур йўналишни ташкил этиш учун 9 километр автомобиль йўли кенгайтирилиб, 6 километр янги йўл қурилади. Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Андижонда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, муносиб яшаш шароитларини яратиб беришга, фуқароларни бугунидан рози бўлиб яшашларини таъминлашга қаратилган юқоридаги каби ишлар изчил давом эттирилади.

Кириб келаётган янги йил юртимиз, юртдошларимиз учун юксалиш, бахт ва омад келтирадиган хайрли йиллардан бўлсин. Тинч, обод ва озод Ватанимизга асло кўз тегмасин.

Фахриддин УБАЙДУЛЛАЕВ ёзиб олди, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шуҳратбек Абдураҳмонов: “Андижонда уй-жой муаммоси ижобий ечим топади”