Қарши шаҳрида жорий йилнинг 11-12 ноябрь кунлари нефть ва газ, электр энергияси, кимё, текстиль, чарм-пойабзал саноати ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик корхоналар иштирокида “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмарка”си бўлиб ўтди.

Ярмаркада асосий эътибор маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини  ўрганиб чиқиш, келгусида саноат кооперациясини йўлга қўйиш ва иш  кўламини кенгайтириш учун буюртмалар портфелини (шартнома ва меморандумлар) шакллантиришга қаратилди.  

Тадбирда саноат кооперацияси асосида ўзлаштиришга таклиф этилган импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар, уларга бўлган йиллик эҳтиёж, техник талаб ва кўрсаткичлари бўйича тақдимотлар ўтказилди. Шунингдек маҳаллийлаштириш лойиҳаларини молиялаштириш инструментлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни стандартлаштириш ва сертификатлаш билан бирга тадбиркорлик фоалиятини амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига юридик, методик ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

[gallery-4657]

Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида республиканинг турли ҳудудларидан 167 та йирик саноат тармоқ корхоналари ва 616 та тадбиркорлик субъектлари вакиллари 1 578 та маҳсулот турлари билан қатнашди.

Тармоқлараро саноат ярмаркасининг биринчи кунида иштирокчилар вилоятдаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишди. Саноат ярмаркаси давомида йирик саноат ва ҳудудий корхоналар билан ҳамкорликда янги турдаги маҳсулотларни саноат кооперацияси асосида маҳаллийлаштириш бўйича келишувларга эришилди.  

Кўргазмада намойиш этилиб, импорт қилинаётган маҳсулотлар намуналарини тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзлаштириш бўйича Б2Б шаклида музокаралар олиб бориш ва ҳамкорлик битимлари тузиш жараёнларида Ўзбекистон Республикаси Электрон кооперация портали мутахассислари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.

Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида электрон кооперация портали орқали умумий ҳисобда 768,9 миллиард сўмлик 459 та ўзаро ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Шунингдек, ҳозирда импорт қилинаётган маҳсулотларни келгусида ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган 269 та техник жиҳатдан ҳамкорлик қилиш меморандумлари имзоланди.

Ўлмас Баротов,

 Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудий саноат ярмаркасида 459 та ҳамкорлик шартномалари имзоланди