Маълумки, Олий Мажлис Сенатининг жорий йил 27 августдаги ялпи мажлисида қабул қилинган қарорга кўра, Тошкент вилояти Зангиота туманидан Тошкент шаҳар Сергели туманига 1827,10 гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан Бектемир туманига - 1134,2 гектар, Юқори Чирчиқ туманидан Бектемир туманига 490 гектар ва Қибрай туманидан Мирзо Улуғбек туманига 2 294,6 гектар ҳамда Қибрай туманидан Яшнобод туманига 2 107,4 гектар ер майдони ўтказилган эди.

Пойтахтимиз ҳудуди умумий 43 минг 858,23  гектарни ташкил этмоқда.

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизмати берган маълумотга кўра, қўшилган ҳудудларда хатлов ишлари ўтказилганда ноқонуний эгалланган ерлар ҳам борлиги аниқланган.

Хатлов натижасида жами 368 та ҳолатда 77,8 гектар ноқонуний эгалланган ер аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича қонуний чоралар кўрилмоқда.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ерни ноқонуний эгаллаганларга чора кўрилмоқда