Толибон ҳукумати Афғонистон бўйича Москва форматидаги маслаҳатлашувда иштирок этишини тасдиқлади.

Толибон томонидан афғон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби этиб тайинланган Абдул Қаҳҳор Балхийнинг Twitter орқали маълум қилишича, Москвада толибон делегациясига Афғонистондаги вақтинчалик ҳукумат раисининг ўринбосари Абдул Салом Ханафий бошчилик қилади.

Маълумот учун, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова 20 октябрда бўлиши режалаштирилаётган Москва форматидаги маслаҳатлашувга толибон делегация келиши кутилаётганини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур формат 2017 йилда Россия, Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Хитой ва Покистон вакилларидан иборат олти томонлама механизм асосида тузилганди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Толибон ҳукумати Афғонистон бўйича Москва форматидаги маслаҳатлашувда иштирок этади