Тадбиркорга 5 минг доллар эвазига кўп қаватли уй қурилишини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар иши фош этилди, дея маълум қилмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.

Хабарда қайд этилишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро Р.Р. “A.Р.” МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, унга Жиззах вилояти Зафаробод туманида кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилганлигини, шундан 5 қаватли 1 та уй қуриш учун шартнома тузишда танишлари орқали ёрдам беришини ваъда қилиб, эвазига ундан фирибгарлик йўли билан 5 минг долларни олган вақтида ушланган. Унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда фуқаро А.У. шериги Р.Р.дан 5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пора эвазига уй қурилишини олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар иши фош бўлди