Аввал хабар берганимиздек, бугун – 18 сентябрь куни эрталаб Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “SKY CAMP BO‘STONLIQ” спорт ва мусиқа фестивали бошланди.

Мамлакатимизда илк бор ўтказиётган фестивалнинг тантанали очилиш маросимида мусобақа ташкилий қўмитаси аъзолари баҳсларнинг ўтказилиш тартиби хусусида спортчиларга тушунтириш берди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири  ўринбосари, туризм ва спорт вазири А.Абдуҳакимов фестиваль иштирокчиларига омад тилади.

Шундан сўнг "Sky Camp Bike” – 11 километр масофали велопойгада иштирок этадиган иштирокчилар рўйхатдан ўтказилган ҳолда марра чизиғида сафланди.

- Бундай оммавий спорт мусобақаси мамлакатимизда илк марта ўтказилмоқда. Фестиваль дастурига биноан спортчилар тўртта йўналиш бўйича мусобақалашади. Бугун  велопойга (Sky Camp Bike), “Чорвоқ” сув омбори ҳудудида 1 километр масофага сузиш (Sky Camp Swim), учта спорт йўналишини бирлаштирган баҳслар (Sky Camp Zen) ўтказилса, эртага 4 километр масофада тоғ чўққисига чиқиш (Sky Camp Run) мусобақаси ўтказилади. Фестивалнинг тўртта йўналишида 800 нафардан зиёд ҳаваскор ва профессионал спортчилар иштирок этмоқда. Ҳозиргина якунланган велопойга баҳсларида 100 нафарга яқин иштирокчи рўйхатдан ўтди, - дейди фестиваль ташкилотчиларидан бири, мусобақа бош ҳаками Михонд Сагитов.

“Амирсой” ҳамда “Чорвоқ” оромгоҳи дам олиш масканлари кесишмасида ўтказилган 11 километрлик баҳсларда 14 ёшдан 70 ёшгача бўлган спортчилар иштирок этди. Эътиборлиси, унда юртимизда фаолият кўрсатаётган хорижий ташкилотларнинг вакиллари ҳам бор.  

11 километрлик масофани биринчилардан бўлиб босиб ўтган тошкентлик Қобилжон Муҳамедов “Sky Camp Bike” йўналишида ғолибликка эришди.

- Спорт билан ёшлигимдан шуғулланаман. Ўзим асли триатлон спорт турида маҳоратимни ошириб келаман. Биласиз, триатлон мусобақаларининг асосида велоспорт туради. Ғолиб чиқишимда мураббийим Виктор Зимцовнинг алоҳида хизматлари бор. Боиси, стартни қандай олиш, қайси чизиқда ҳаракатни тезлаштириш борасида мураббийимнинг ўгитлари қўл келди. Ҳозирда Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университетида ўқияпман. Истагим, халқаро майдондаги мусобақаларда Ўзбекистон шарафини улуғлаш, - дейди Қобилжон Муҳамедов.

- Қозоғистондан келдик. Ушбу спорт фестивалини ўтказишда бир қатор ҳакамларимиз, мутахассисларимиз иштирок этмоқда. Бундан ташқари, спортчиларимиз ҳам баҳсларда қатнашмоқда. Бўстонлиқ тумани триатлон, велоспорт, умуман, тоғ спорти билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказишга жуда қулай. Бу маскан туристик потенциали юқорилиги билан ҳам ажралиб туради, - дейди қозоғистонлик тоғ спорти бўйича мутахассис Темур Артюхин.

Оммавий спорт ва санъат тадбири орқали маданият ва санъат муассасалари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, маданий туризмни ривожлантириш, ёшларни фаол спортга кенг жалб этиш мақсадида ўтказилаётган илк фестиваль қамрови янада кенгайиши шубҳасиз. Муҳими, илк қадам ташланди.  

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўстонлиқда фестивалнинг илк ғолиби аниқланди