Бухорода Давлат солиқ қўмитаси ташаббуси билан Конституциямиз қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишлаб ишлаб чиқилган “30 йил ва 30 ёш учрашуви” лойиҳасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Лойиҳада вилоят давлат солиқ органларида 30 йил ёки ундан кўп вақтдан буён ишлаб келаётган тажрибали мутахассислар ва тизимда меҳнат қилаётган 30 ёшгача бўлган ходимлардан таркиб топган жамоалар қатнашди.

Лойиҳа шартларига кўра, иштирокчилар ўзларининг чиқишларини 3 босқичда намоён этди. Энг кўп овоз олган Ромитан тумани жуфтлиги лойиҳанинг вилоят босқичи ғолиби бўлди ва кейинги финал босқичига йўлланма олди. Иккинчи ўринни Пешку тумани жуфтлиги, учинчи ўрин эса  Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекциясидан қатнашган жамоа эгаллади.

Ғолиб жамоаларга вилоят давлат солиқ бошқармаси ва вилоят давлат солиқ хизмати органлари ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.  

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
30 йил ва 30 ёш учрашуви