30 га яқин дарахтларнинг ёши аниқланди
Пойтахтимизда ёши 100 дан ошган дарахтлар хатловдан ўтказилмоқда.
Пойтахтимизда ёши 100 дан ошган дарахтлар хатловдан ўтказилмоқда.
Дарахтларни хатловдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳга Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳамда шаҳар ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари жалб қилинган.
Дарахтларни хатловдан ўтказишдан асосий мақсад - ушбу дарахтларга табиат ёдгорлиги мақоми беришдир. Хатлов натижаси бўйича ҳар бир ёши катта дарахт ўзи бир кичик табиат қўриқхонасига айлантирилади ва қатъий давлат муҳофазасига олинади.
Тадбир давомида 30 га яқин потенциал ёши улуғ дарахтнинг диаметри, бўйи ўлчанди. Дарахтлар 120-150 йиллик тарихга эга бўлиб, пресслер пармаси ёрдамида йиллик халқалари саналди ва шу асосда ёши аниқланди.
Ишчи гуруҳ ўз ишини давом эттиради.