Оқ уйда бўлиб ўтган тарихий учрашувлардан сўнг, Украина президенти Владимир Зеленский ўз мамлакати ва иттифоқчилари “хавфсизлик кафолатларининг аниқ мазмуни устида ишлаётганини” маълум қилди.

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер эса Украина бўйича тинчлик битимидан кейинги хавфсизликни таъминлаш учун тайёр турган давлатлар, яъни “Хоҳловчилар коалицияси” йиғилишини ўтказмоқда. Шу мақсадда Лондон Вашингтонга Мудофаа штаби бошлиғи адмирал Тони Радакинни ҳам юборди.

Маълумки, Украина учун энг катта истак – НАТО аъзолиги. Бу масала ҳозирча имконсиз, жумладан, АҚШ етакчиси Дональд Трамп ҳам бунга қарши, шунингдек, Словакия каби бир нечта НАТО аъзолари ҳам ҳозирча жим бўлсада, бу ташаббусни унчалик қўллаб-қувватламайди. Сабаби оддий – бундай қадам Россия билан тўқнашув хавфини кескин оширади.

Шу боис 30 дан ортиқ давлатдан иборат коалиция тузилмоқда. Уларнинг вазифаси келгусидаги тинчлик битимидан кейин Украинага халқаро кафолат беришдан иборат бўлади.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
30 дан ортиқ давлат Украина хавфсизлигини кафолатламоқчи