Хабарингиз бор, бугун ўзбекистонлик спортчилар Токио-2020 ёзги паралимпия ўйинларида баҳсларга киришди. Ҳамюртимиз Ислам Асланов бронза медални қўлга киритиб, Ўзбекистон номини Токио майдонларида улуғлади.
Эртага, 26 август куни 4 нафар ҳамюртимиз паралимпия ўйинларида иштирокини давом эттиради.
Тошкент вақти билан эрта тонг 06:38 да старт оладиган баҳсларда эркаклар ўртасида 100 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича S13 классда Музаффар Турсунхўжаев ва Ислам Асланов, соат 06:45 да эса аёллар ўртасида 100 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича S13 классда Шоҳсанамхон Тошпўлатова ва Нигорахон Мирзоҳидова саралаш мусобақаларида иштирок этади.
Тўлқин Рўзиев, ЎзА