Тошкент давлат аграр университетида вилоятда бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси сайловини ўтказиш бўйича қўшма мажлис ўтказилди.

Унда Марказий Сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев сўз олиб, номзодни сайлаш тўғрисида маълумот берди.

Йиғилиш кун тартибидан бўшаб қолган ўринга Тошкент вилоятидан Олий Мажлис Сенати аъзосини сайлаш масаласи ўрин олган. Сенат аъзолигига Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов номзоди илгари сурилиб, яширин овоз бериш жараёнлари ниҳоясига етди.  

Саноқ комиссияси хулосасига кўра, қўшма мажлисда 535 та депутат иштирок этиб, овоз бериш жараёнларига 531 киши қатнашди. Шундан 4 та сайлов бюллетени ҳақиқий эмас, деб топилди, 9 та бюллетендан фойдаланилмади.

Қўшма мажлисда овоз беришда иштирок этган депутатларнинг 518 нафари Даврон Ҳидоятовни ёқлаб овоз бергани маълум қилинди. Шундай қилиб, вилоят ҳокими кўпчилик овози билан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.  

Қўшма йиғилишда Д.Ҳидоятов билдирилган ишонч учун халқ вакилларига миннатдорлик билдирди.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшма йиғилиш: Даврон Ҳидоятов Сенат аъзоси этиб сайланди