“Шимолий оқим 2” газ қувури қурилиши ортидан Европа Россиянинг газ таъминотига кўпроқ қарам бўлиб қолади, деган даъволар асоссиз. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Венгриянинг “Magyar Nemzet” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, Россия учун газ қувурини қуриш – бу ўзаро манфаатли тижорат лойиҳасидир. Вазир, шунингдек, Европанинг Россиядан газ етказиб беришга қарамлиги кучайгани ҳақида эмас, балки ижобий ўзаро боғлиқлик ҳақида гапириш кераклигини эътироф этган.

 – Россия европаликлар ўз энергия манбаларини сотиб олишдан манфаатдор. Мазкур лойиҳани ишга тушириш газ транзит йўналишларини диверсификация қилади, бу бошқа нарсалар қаторида энергия билан боғлиқ экологик изни камайтиради, – деди Лавров. – Бундан ташқари, “Шимолий оқим 2” Европа мамлакатларининг стратегик энергия хавфсизлигини кейинги ўн йиллар давомида мустаҳкамлайди.

 Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина бош вазири Денис Шмйгал Киев ва Европа Иттифоқи “Шимолий оқим 2” лойиҳасини тўхтатиш имкониятига эга бўлишини айтган эди. Шундан сўнг Украина бош вазири ЕИ билан биргаликда лойиҳани “зарарсизлантириш” истагини билдирган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
­Сергей Лавров Европанинг Россияга қарамлиги ҳақидаги фикрларни рад этди