Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнларда кичик бизнес вакилларидан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва уларга қонуний ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, якка тартибдаги тадбиркор Р.А. Янгиқўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан ҳисобланган 7 миллион сўм солиқ қарздорлигидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига “pm.gov.uz” портали орқали йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, мурожаат муаллифи 2014 йил 21 сентябрь куни “Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш” фаолият тури бўйича якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, ўша йилнинг охирида ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатган.

Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан 2021 йил 8 июнь куни тақдим этилган хатда 2014-2015 йилларда якка тартибдаги тадбиркор Р.А. томонидан тадбиркорлик фаолияти бир неча марта тўхтатилиб, қайта тикланганлиги ва фаолият турлари ўзгартирилганлиги, 2018 йил 5 июлда “Миллий ширинликлар, қурт ва пишлоқ маҳсулотлари, нон, қандолатчилик маҳсулотлари тайёрлаш ва сотиш” тури бўйича давлат рўйхатидан ўтиб, амал қилиш муддати 2021 йил 31 июлгача бўлган 1092082-сонли гувоҳнома олганлиги, ушбу фаолияти 2019 йил 21 февраль куни вақтинча тўхатилганлиги маълум қилинган.

Бундан ташқари, хатда келтирилишича якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти 2019 йил 29 апрелда вақтинча тўхтатилган бўлиб, 2019 йил 1 ноябрда қайта давом эттирилган ва 2020 йил 30 сентябрда яна вақтинча тўхтатилган.

Шунингдек, шу йил 1 мартдан фаолият турини “Қадоқлаш ускуналаридан фойдаланмаган ҳолда уй шароитида миллий ширинликлар, қандолат маҳсулотлари, қуртни тайёрлаш ва сотиш” турига ўзгартириб, қайта рўйхатдан ўтган ҳамда амал қилиш муддати 2024 йил 31 мартгача бўлган 1092082-сонли гувоҳнома олиб, ҳозирда ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда.

Тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси ички аудит бўлими томонидан 2020 йил октябрь ойида туман давлат солиқ инспекциясида ўтказилган ялпи тафтиш давомида ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўрганилган.

Ўтказилган ўрганиш жараёнида якка тартибдаги тадбиркорлар ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган даврларида тадбиркорлик учун фойдаланишга ўрнатилган электр ҳисоблагич орқали ҳисобдан ўтган электр истеъмоли ва электр энергиясидан ҳақиқатда фойдаланилганлиги ҳолати юзасидан солиштирма таҳлил ўтказилиб, айрим тадбиркорлар учун белгиланган тартибда қатъий даромад солиғи ва ижтимоий (суғурта бадали) тўловлар ҳисобланиши лозим деб топилган.

Хусусан, тадбиркор Р.А.нинг тадбиркорлик фаолияти бўйича 2015 йил 28 февралда вақтинча тўхтатган бўлсада, 2018 йил январь-июнь ойларида жами 813 кВт миқдорида, 2019 йил 29 апрелда фаолиятни вақтинча тўхтатган бўлсада, 2019 йил май ойидан октябрь ойига қадар жами 1 576 кВт электр энергияси истеъмоли аниқланган.

Шунга кўра, 2018 йил 6 ой учун қатъий белгиланган даромад солиғи учун 516 720 сўм, ижтимоий (суғурта бадали) учун 1 033 440 сўм, 2019 йил 6 ойи учун эса, қатъий белгиланган даромад солиғидан 1 200 000 сўм, ижтимоий (суғурта) бадали учун 1 277 190 сўм, 2021 йил 5 июнь ҳолатига қатъий белгиланган даромад солиғидан 2 823 340 сўм, ижтимоий (суғурта) бадалидан 2 860 278 сўм, солиқ қарздорлиги учун белгиланган пеня учун 898 000 сўм, умумий ҳисобда 6 581 618 сўм солиқ қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган.

Мурожаатда кўрсатилган масалалар Янгиқўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси масъуллари иштирокида ўрганилиб, адлия органларининг амалий кўмагида тегишли асословчи ҳужжатларга аниқлик киритиш орқали аниқланган камчиликлар бартараф этилди. Бунинг натижасида якка тартибдаги тадбиркорга қўшимча ҳисобланган солиқлар ҳисобдан чиқарилиши таъминланди.

Улуғбек Исматиллаев,

Наманган вилояти адлия бошқармаси

бошлиғининг биринчи ўринбосари.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда адлия кўмагида тадбиркор учун нотўғри чиқарилган солиқ қарздорлиги бартараф этилди