Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар ва инвесторлар билан очиқ мулоқотини ўтказишга тайёргарлик кўриш доирасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Савдо-саноат палатаси ва бошқа масъул идоралар билан биргаликда тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Штаб фаолияти ташкил этилган эди.

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда мазкур штаб ахбороти эшиттирилди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи Аброр Гадоевнинг айтишича, Очиқ мулоқотда иштирок этиш учун тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Штабга 10 500 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

<iframe width="1180" height="664" src="https://www.youtube.com/embed/O9afk9Z7mqU" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Мурожаатларнинг асосий қисмини яъни 45 фоизини кредит ажратиш масаласида экан.

Штабга келган мурожаатларни ҳудудлар кесимида ҳисоблаганда Тошкент шаҳри 1 146 та, Тошкент вилояти 954 та мурожаат ва Қашқадарё вилояти 929 та мурожаат билан етакчилик қилмоқда.

Штабнинг таҳлилий гуруҳи келиб тушаётган мурожаатларни тизимли ва алоҳида муаммоларга тизимлаштириш ва таснифлаш ҳамда аниқланган муаммолар ечимини ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда.

Шерали Отабоев, Ёқуб Мелибоев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар ва инвесторлар билан Очиқ мулоқотни ўтказишга тайёргарлик кўриш Штабининг масъуллари ахборот берди (+видео)