Она табиатимизнинг яна бир бетакрор мўъжизасида Орол денгизининг тақдири такрорланиши мумкин...

«Саҳро марвариди»

Ҳақиқий Оролни кўрганлар ҳам бугун орамизда кам қолган. Қуриб қолган денгиз тубидан кўтарилаётган чанг-тузли ҳавонинг атроф муҳитга қанчалик салбий таъсир кўрсатаётгани, бу глобал муаммонинг минтақа экотизими учун нақадар аянчли экани бугун ҳеч кимга сир эмас...

Орол манзарасини соғинганлар она табиатимизнинг яна бир бетакрор мўъжизаси бўлмиш Айдаркўлга боради. Унинг бетакрор манзаралари, уфқ билан уйқашиб кетган сарҳадларини томоша қилади. Шом маҳали, қуёш ботаётганида кўлнинг оҳиста мавжланиб турган сатҳига оппоқ чизиқ тортиб кетаётган олисдаги моторли қа­йиқни кузатади. Мавсумда юзлаб оролчаларга қўниб ўтадиган ёввойи ўрдакларни овлайди.

Мана шу бетакрор манзаралар табиатимиздан бутунлай йўқолиб кетишини ҳеч ким истамайди албатта. Шу боис ҳам Айдар-Арнасой кўллари тизими билан боғлиқ бугунги муаммолар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Акс ҳолда келажак авлод олдида яна бир тузатиб бўлмас хатога йўл қўйишимиз ҳеч гап эмас. Фарзандларимиз, набираларимиз учун ҳеч бўлмаса Айдаркўлни сақлаб қолишимиз керак. Хўш, гап ўзи нимада?

Айдаркўлни таъқиб қилаётган хавф

Бугун она табиатимизнинг яна бир бетакрор мўъжизасини Оролнинг аянчли тақдири кутаётганга ўхшайди. «Саҳро марвариди» номини олган Айдаркўл ўзига хос табиати, наботот ва ҳайвонот олами билан бутун минтақада машҳурдир. Унинг бир учи Жиззах вилояти ҳудудидан бошланиб, бу ёғи Навоий вилояти Қизилқум чўлларигача, Нуротанинг Оқтовидан Форишнинг баланд қояларигача туташган кенгликларда кўм-кўк бўлиб ястаниб ётибди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Айдар-Арнасой ва Тузкон бирлашган кўллари тизими катталиги бўйича Марказий Осиёда тўртинчи ўринда турар экан. Ушбу кўлларда тўпланган сув мамлакатимизнинг барча сув омборларидаги обиҳаётдан икки марта ортиқ. Айдар-Арнасой кўллар тизимининг умумий майдони 370 минг гектар, узунлиги 190 км., ўртача кенглиги 21 км. дан иборат бўлиб, энг чуқур қисми 30 метрни, ўртача чуқурлик 7 метрни ташкил этади.

Айдар-Арнасой кўллари тизими юртимизнинг энг ноёб табиий сув ҳавзаларидан бири. Унга боқиб туриб, ҳаётнинг нақадар гўзал ва табиатнинг ҳассослигини ҳис этасиз. 

Минг афсуски, ушбу кўллар тизимида охирги йилларда сув сатҳининг пасайиши ва сувнинг тузланиш даражаси ошиши кузатилмоқда. Бугун Айдар-Арнасой кўллар тизимининг сув ҳажми 36,8 кубокилометрни ташкил этмоқда. Охирги 15 йил давомида сув 5,2 кубокилометрга камайган.

Шўр сувда йўқолаётган ҳаёт

Бугун вазият шу даражага бормоқдаки, фақат кўл эмас, кўл билан бирга бу ерда ҳаёт кечираётган наботот ва ҳайвонот олами ҳам ҳалокатга юз тутади. Уларнинг ичида «Қизил китоб»га киритилганлари ҳам бор. Шунинг учун бу ерга сайёҳлар, камёб ҳайвон ва қушларни ўрганувчи мутахассислар тез-тез келиб туришади. Бундан 20 йил илгари кўл ҳудудида 37 турдаги 192 мингта қуш рўйхатга олинган бўлса, бугунги кунда сув ўтлари ва балиқлар билан озиқланадиган 20 турдаги қушлар бор ва уларнинг сони йилдан-йилга камайиб бормоқда. Шулардан жингалак сақоқуш, оқбош ўрдак, олақанот ўрдак, қиронқора, узунқуйруқ сув бургути, тасқара, йўрғатувалоқлар йўқолиб кетиш арафаси турибди.

Айдаркўлга ҳар йили январь-март ойларида 400 га яқин қуш турлари қишлаш учун учиб келишади. Шулардан 13 турдагиси халқаро, 24 турдагиси эса маҳаллий «Қизил китоб»га киритилган. Лекин, афсуски, кўл ва кўл атрофидаги экотизимнинг ўзгариши бу қушларнинг ҳам йўқолиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Мана шундай бетакрор жонли табиатнинг йўқолиб боришига асосий сабаб сувдаги минераллашувнинг тобора ошиб бориши ва шўрланишнинг меъёрдан юқорилигидир. Чунки бу ҳудудда табиат мувозанатини сақлаб турган энг катта омил бу – кўл сувининг наботот ва ҳайвонот дунёси яшаши учун қулай бўлишидир. Сувнинг меъёрдан кўп миқдорда тузли бўлиши, турли минералларнинг ошиб бориши биринчи навбатда сувдаги жонзотлар қирилиб кетишига сабаб бўлади. Бунинг оқибатида эса ҳаёт кечириши сувдаги жонзотларга боғлиқ барча паррандаю даррандаларга ҳам қирон келади. Аста-секинлик билан атроф муҳит флорасига путур етади, табиатнинг олтин мувозанати издан чиқади. Хўш, кўл сувининг шўрланишига нима сабаб бўлмоқда, муаммонинг илдизи қаерда?

Зарар миқдори тобора катталашади

Айдар-Арнасой кўллар тизими Қозоғистоннинг «Чордара» сув омбори, маҳаллий коллектор ва дренажларнинг оқава сувларидан тўйинади. Сўнгги йилларда «Чордара» сув омборидан кўлларга сув ташланиши кескин камайиши, шунингдек, Сирдарё ўзанидан кириб келадиган чучук сувнинг барчаси суғориш ишларига йўналтирилиши кўлдаги яхлит экотизим ўзгариши ва сувнинг юқори шўрланишига олиб келмоқда.

– Маълумотларга кўра, Айдар-Арнасой кўллар тизими сув ҳажми 2006 йилга нисбатан 42,1 кубокилометрдан 36,7 кубокилометрга ёки 5,4 кубокилометрга камайган, бу эса сув сатҳининг 1,5 метрга пасайишига ва сув­нинг минерализация даражаси 2004 йилга нисбатан 2 баравар кўпайишига олиб келган, – дейди Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ахборот-таҳлил маркази раҳбари Шамсиддин ҚУРБОНОВ. – Бу эса айни пайтда бир қатор экологик муаммоларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, бугунги кунда Арнасой сув омборини тўлдириш ва Жиззах вилоятидаги ушбу сув омборига боғланган 56 минг гектар суғориладиган ерлар сув таъминотининг пасайиши билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Сўнгги йилларда кўлнинг охирги қисмларида минерализация даражаси 12-15 г/л га етганлиги натижасида сувда балиқ ва сув ўтлари камайиб кетиши кузатилмоқда. Шунингдек, йиллар давомида кўллар тизимига тоза сув кирмаганлиги сабабли шўрланиш даражаси ошиб, балиқларнинг табиий кўпайишига ҳамда флора ва фаунага салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари, мавжуд вазият ушбу ҳудудда туз ва чанг кўчишининг кўпайишига олиб келади.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Айдар-Арнасой кўллар тизими атроф-муҳитга минтақавий миқёсда салбий таъсир кўрсатади. Бу нима дегани? Маълумки, Айдар-Арнасой кўллар тизими асосан чучук сув ва ерости сизот сувларининг йиллар давомида тўпланишидан ҳосил бўлган. Кўлга чучук сув Қозоғистоннинг «Чордара» сув омборидан ҳамда Сирдарёдан келиб туради. Аммо келтирилган рақамлардан ҳам кўриниб турибдики, чучук сув ҳамжи йилдан-йилга камаймоқда. Оқибатда кўлга фақат сизот сувлар, ердаги турли хил минераллар билан обдан тў­йинган сирқиндилар йиғилмоқда. Кўл сувининг минераллашуви, шўрланиш даражаси тобора ошиб, сувдаги балиқлар ҳамда бошқа жониворлар яшаши учун хавфли ҳолатга яқинлашмоқда.

Мисол учун, шўрланиш даражаси ниҳоятда ошиб кетган Орол денгизи сувида бугун фақат битта жонзот яшаб қолган. У артемиядир. Артемия ҳамон мутацияга учрамай, юз йиллардан буён ўзгаришсиз келаётган оддий организмлардан бири.

Мутахассислар таҳлилларига эътибор қаратайлик: Давлат экология қўмитаси қошидаги Аналитик назоратга ихтисослашган марказ томонидан ўтказилган лаборатор таҳлиллар натижасида, Айдар-Арнасой кўллар тизимида сувнинг қаттиқлиги белгиланган меъёрлардан 12,5-19,28 баробар юқорилиги, сувнинг минераллашуви 12,0-16,5 г/л, сувда эриган кислород миқдори меъёрдан пастлиги (2,0-3,3 мг/л) аниқланган.

Сув таркибидаги меъёрдан юқори бўлган моддалар мавжудлиги балиқлар ривожланишига салбий таъсир этувчи шароит ҳисобланади.

Ўзбекистон 2001 йилда Рамсар Конвенциясига қўшилган бўлиб, мазкур халқаро ҳужжатдан кўзланган мақсад инсон ва унинг атрофини ўраб турган муҳитнинг ўзаро боғлиқлигини ва сув-ботқоқ ерларнинг иқтисодий, маданий ва рекреациявий аҳамиятини ҳамда сувда сузувчи қушлар ва уларнинг муҳофазасига халқаро ресурс сифатида қаралиши лозимлигини тан олган ҳолда, узоқни кўзлаган миллий сиёсат билан халқаро ҳаракатлар мувофиқлаштирилишини таъминланишдан иборат. Бугунги кунда мазкур Конвенцияга 169 та мамлакат аъзодир. Айдар-Арнасой кўллар тизими таркибидаги Тузкон, Арнасой ва Айдаркўл кўллари мамлакатимизда Рамсар рўйхатига киритилган саноқли объектлардан ҳисобланади.

Маълумки, юртимиздаги асосий сув манбалари трансчегаравий хусусиятга эга бўлган Амударё ва Сирдарё дарёлари билан узвий боғлиқ. Ички кўллар сув сатҳидаги ўзгаришлар ҳам мазкур дарёларнинг йиллик сув ҳажми билан узвий боғлиқлигини ҳисобга олсак, бу масаланинг ўта долзарблиги яққол намоён бўлади. Шу боис ҳам Рамсар Конвенциясида аҳдлашувчи томонлар ушбу ҳужжатдан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш бўйича, айниқса, сув-ботқоқ ерлар бирдан ортиқ аҳдлашувчи томонлар ҳудудларида жойлашган бўлса ёки сув тизими бирдан ортиқ аҳдлашувчи томоннинг ҳудуди таркибида бўлганда, бир-бирлари билан маслаҳатлашиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

Агар вақтида чора кўрилса...

Ўзбекистон Президентининг 2017 йилдаги қарорига асосан «Дўстлик канали орқали Айдаркўл кўлини тўйинтириш» лойиҳасини амалга ошириш белгиланган. Қарор ижросига кўра кўлга қўшимча секундига 55 кубометр сув ташлаш имконияти яратилади. Шунингдек, Арнасой сув омборини Жанубий Мирзачўл канали орқали тўйинтириш объектида қурилиш ишлари бошланган. Канал тўлиқ реконструкция қилингандан сўнг Арнасой сув омборини 0,4 миллиард кубометр сув билан таъминлаш режалаштирилган. Агар юқоридаги барча чоралар кўрилсагина ички имкониятлар ҳисобидан Айдар-Арнасой кўллар тизимига ташланадиган чучук сув миқдори кўпайиб, кўллар тизимидаги сув буғланиш миқдорини қисман қоплаш мумкин бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги «Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан кўллар атрофида минглаб километр узунликдаги ҳимоя ўрмонларини ташкил қилиш режалаштирилган. Бу ҳам атроф муҳитдаги жонли оламни сақлаб қолиш учун вақтида кўрилган чора бўлиши мумкин. Чунки йиллар давомида «Орол қурияпти...», «Орол қурияпти...» дея жар солиндию амалда деярли ҳеч қандай чора кўрилмади. Мана, сўнгги йилларда Орол денгизининг қуриган тубида икки миллион гектар майдонда ўрмонзорлар барпо қилинди. Аммо, уларни сақлаб қолиш, ўстириш осон бўлаётгани йўқ. Агар мана шу чора ўз вақтида қилинганида ҳозир манзара бутунлай бошқача тус олиши мумкин эди. Бунинг аччиқ сабоғи бугун Айдаркўлни ва унинг ноёб табиатини сақлаб қолишимиз учун бизга катта дарс бўлиши шарт!

– Айдар-Арнасой кўллар тизимида юзага келаётган бу муаммони чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш талаб этилади, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмита раиси ўринбосари Саидрасул САНГИНОВ. – Бунинг учун аввало Сув хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Давлат экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фанлар Академияси ва унинг зоология ва ботаника институтлари, бошқа тегишли идора ва ташкилотлар мутахассислари, олимлар, депутатлар, жамоатчилик вакиллари иштирокида муаммонинг келиб чиқиш сабаблари атрофлича таҳлил қилиниши керак. Чунки экологик муаммолар бир-икки йилда пайдо бўлмаганидек, унинг ечими ҳам дарров ҳал этиладиган иш эмас. Вазиятни чуқур таҳлил этган ҳолда, унинг ечими кенг қамровли дастурга асос бўлиши зарур. Бу эса Айдар-Арнасой кўллар тизимида сув таъминоти, биологик ресурсларни муҳофаза қилиш, экотизимни сақлаш ва балиқчиликни ривожлантиришда муҳим қадам бўлади.

Айдар-Арнасой кўллар тизими сув ҳавзасида шўрланиш даражасининг олдини олиш, экотизимни барқарор сақлаш учун йилига ўртача 1,8-2,5 миллиард кубометр ҳажмда чучук сув кириб келиши талаб этилади. Бу миқдордаги сувни Чордара сув омборидан олиш бўйича Рамсар Конвенцияси талаблари асосида музокаралар ўтказиш мумкин.

– Кўллар атрофида яшил ҳимоя ҳудудлари пайдо бўлса, сув ҳавзаларига шамол натижасида атрофдан тушадиган қум, тупроқ тузлари ва бошқа ифлосланиш ҳолатларининг олди олинади, экотизимни сақлаш мумкин бўлади. – дейди Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ахборот-таҳлил маркази раҳбари Шамсиддин ҚУРБОНОВ. – Муҳим иқтисодий ва экологик ҳудуд ҳисобланган Айдар-Арнасой кўллар тизимида сув­нинг минерализациясини камайтириш, балиқчиликни ривожлантириш, дам олиш ва туристик зоналарни ташкил этиш, йўқолиб бораётган флора ва фаунанинг турларини муҳофаза қилиш талаб этилади. 

Дарвоқе, муаммони вақтида ҳал қилиш учун бугун жиддий амалий ҳаракатларни бошлашимиз лозим. Халқимизда кўр ҳассасини бир марта йўқотади, деган мақол бежиз айтилмаган.

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири

«Оила ва табиат» газетаси, 2021 йил 29 июль, № 30-сон

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Айдар-Арнасой кўллар тизими: Уни ҳам оролнинг қисмати кутяпти... ми?