Наманганда ўтказилган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси вилоят Кенгашининг йиғилишида жорий йилда бўлиб ўтадиган Президентлик сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ O’zLiDeP фаоллари томонидан амалга ошириладиган тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

Партиянинг вилоят, шаҳар, туман кенгашлари раислари, аппарат раҳбарлари ва фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокидаги йиғилишда Марказий сайлов комиссияси 2021 йил 23 июль кунидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси бошланганини расман эълон қилинганлиги қайд этилди.

Шу муносабат билан O’zLiDeP сиёсий кенгаши ижроия қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида партиянинг сайлов кампаниясида муваффақиятли иштирок этиши билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди, режалар, дастурлар ишлаб чиқилди ва уларда белгиланган асосий вазифаларга эътибор қаратилди.

– Мамлакатимиз сиёсий майдонида ўз ўрни ва мавқеига эга партиялардан бири бўлган O’zLiDeP сайловда муносиб иштирок этиши лозим, – дейди O’zLiDeP Наманган вилояти кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Солижон Мўминов. – Вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари, бошланғич партия ташкилотлари барча имкониятларни сафарбар этиши лозим.

Йиғилиш якунида O’zLiDeP вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг сайловолди штаби аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда O’zLiDeP сайловолди штаби аъзолари тасдиқланди