Жасур ва мард ҳарбий хизматчиларимиз миллий армиямизнинг куч-қудратини, жанговар шайлиги йилдан-йилга юксалиб бораётганини яққол намоён қилишмоқда.

Айниқса, Халқаро армия ўйинлари ва бошқа нуфузли ҳарбий мусобақаларда бу яққол кўзга ташланяпти.

Куни кеча “АрМИ – 2021” Халқаро ҳарбий мусобақаларининг Россия Федерациясида ўтказиладиган баҳсларида иштирок этадиган жамоаларимиз аъзоларидан бир гуруҳи ҳарбий паҳлавонлар беллашувига жўнаб кетди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида уларни мудофаа вазирининг ўринбосари полковник Алишер Норбоев бошчилигидаги масъул мутасаддилар кузатиб қўйди.

Жорий йилги “АрМИ–2021” Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаларининг 24 турдаги мусобақаларда иштирок этиши режалаштирилган (шундан биттаси – “Саян юриши” мусобақаси бўлиб ўтган). Унда дунёнинг 43 давлатидан 295 та жамоа иштирок этиши кутиляпти.

“АрМИ – 2021” Халқаро ҳарбий мусобақаларининг 2 таси – “Ҳарбий-тиббий эстафета” ва “Дала ошхонаси” Ўзбекистон Республикасида (“Фориш” тоғ полигони ҳудудида), 12 та мусобақа – “Эльбрус ҳалқаси”, “Автозирҳли танк техника устаси”, “Қўшин разведкаси аълочиси”, “Армия маданияти”, “Хавфсиз маршрут”, “Муҳандислик формуласи”, “Танк биатлони”, “Десант взводи”, “Тактик ўқчи”, “Ҳарбий ралли”, “Отлиқ марафон” ва “Саян юриши” Россия Федерациясида, 3 мусобақа – “Профессионал мерган”, “Ишончли қабул”, “Қутб юлдузи” Беларусь Республикасида, 2 та мусобақа – “Мусаффо осмон” ва “Хавфсиз муҳит” Хитой Халқ Республикасида, биттадан мусобақалар Жазоир Халқ Демократик Республикасида (“Содиқ дўст”), Қозоғистон Республикасида (“Артиллерия олови устаси”), Вьетнам Республикасида (“Мерганлик марраси”), Эрон Ислом Республикасида (“Қуролсоз уста”) ва Қатар давлатида (“Йўл патрули”) ўтказилиши кутилмоқда.

Жорий йилда Халқаро армия ўйинларининг “Ишончли қабул”, “Десант взводи”, “Армия маданияти”, “Қутб юлдузи”, “Муҳандислик формуласи”, “Тактик ўқчи”, “Профессионал мерган”, “Саян юриши” каби мусобақаларида юртимиз вакиллари биринчи бор иштирок этадилар.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, юртимиз жамоаси жорий йилнинг 14-16 апрель саналарида Россия Федерациясида бўлиб ўтган ва 7 мамлакат – Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Ўзбекистон Республикаси, Абхазия Республикаси, Жанубий Осетия Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси жамоалари иштирок этган “Саян юриши” мусобақасида муносиб иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 23 августдан 5 сентябргача давом этган «АрМИ – 2020» Халқаро армия ўйинларида сайёрамиздаги 32 давлатнинг 160 дан зиёд жамоаси қаторида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 16 йўналишда, яъни “Мерганлик марраси”, “Қуролсоз уста”, “Мусаффо осмон”, “Артиллерия олови устаси”, “Йўл патрули”, “Қўшин разведкаси аълочилари”, “Танк биатлони”, “Эльбурс ҳалқаси”, “Содиқ дўст”, “Хавфсиз маршрут”, “Дала ошхонаси”, “Ҳарбий ралли”, “Ҳарбий-тиббий эстафета”, “Мерганлар марраси”, “Отлиқ марафон”, “Автозирҳли танк техника устаси” мусобақаларида фаол иштирок этган, шундан “Содиқ дўст”, “Йўл патрули” ва “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақаларида мутлақ ғолибликни қўлга киритиб, жами 16 йўналишдан 14 тасида юқори поғоналарни эгаллаган ва умумжамоа ҳисобида 3-ўринни банд этишганди.

Ўз тақдирини Ватан тақдири билан чамбарчас боғлиқ кўрган, ориятни, ғурур ва садоқатни ҳамма нарсадан устун билган ўғлонларимиз бу сафар ҳам юқори натижага эришиб, яна бир бор халқимизнинг ҳурмат-эҳтиромини қозонишига тилакдошмиз.

Ёшин ҲАКИМОВ,

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий

коммуникациялар департаменти ходими.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“АрМИ – 2021”: Халқаро армия ўйинларига йўл олган ўғлонларимиздан яна юқори натижалар кутиб қоламиз