
Самарқанд вилояти Ургут тумани Қоратепа маҳалласида яшовчи 18 ёшли йигит интернет ўйинлари туфайли ўғрилик жиноятига қўл урди.
Аниқланишича, у Самарқанд шаҳрида кечаси қаровсиз қолдирилган “Дамас” автомашинасидан 1700 АҚШ долларини ўғирлаган. Кейинги сафар бошқа бир автомашинадан 2,5 миллион сўмни ўмарган.
Ўғирлаган қарийб 20 миллион сўм пулни таваккалчиликка асосланган интернет ўйинига тикиб, ютқазиб қўйган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, унга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноий иш қўзғатилган.
ЎзА