Жиззах вилояти ҳудудида 2 та йўл траспорт ҳодисаси содир этилиб, оқибатда икки киши оғир жароҳат олиб шифохонага ётқазилди.

Бу ҳақда вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Вилоятининг Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 961-километрида Бухоро вилояти Ғиждувон тумани “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Т.Б. ўзига тегишли бўлган “Соbalt” русумли автотранспорт воситасини бошқариб келаётиб, рулда ухлаб қолиши оқибатида йўл четидаги темир-бетон тўсиғига урилган.

Ушбу кўнгилсиз ҳодиса оқибатида мазкур автоуловда йўловчи сифатида кетаётган Ғиждувон тумани Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Ғ. чап кўкрак суяги ҳамда 2- ва 3-чап қовурғалари ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.  

Иккинчи йўл транспорт ҳодисаси эса Шароф Рашидов тумани “Тошкентлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида содир этилиб, оқибатда бир киши жароҳат олиб шифохонага ётқазилди.

Шу тумандаги “Раваллиғ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Х.У. бошқарувидаги ўзига тегишли бўлган “Nexia” русумли автотраспорт воситасида “Тошкентлик” МФЙ ҳудудидаги йўлда ҳаракатланиб келаётган велосипедчини уриб юборади. Кўнгилсиз ҳодисага ҳайдовчининг автоуловни бураётган пайтида масофани нотўғри олганлиги сабаб бўлган.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Шароф Рашидов тумани “Қатортол” МФЙда яшовчи велосипед ҳайдовчиси Ж.Б.нинг ўнг оёқ болдир суяги очиқ синиши ташхиси билан туман марказий шифохонасига ётқизилган.  

Шифокорларнинг маълум қилишича, жабрланувчиларнинг ҳолати ўртача нормал даражада.

Ҳар иккала йўл траспорт ҳодисаси юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларининг мутасадди ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

А.Қаюмов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳайдовчининг айби йўловчилар ҳаётига хавф солади