Бухорода яна бир "ер сотиш синдроми билан касалланган" фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси офицери катта лейтенант Муроджон Рахматуллоев ЎзАга маълум қилди.

Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими, вилоят ДХХ ҳамда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан фуқаро С.М. аризаси юзасидан тадбир ўтказилди.  

Тадбир давомида, 2021 йил 17 июль куни тахминан соат 17:00 ларда Бухоро шаҳар, Фатхобод кўчасида фуқаро Ҳ.М., фуқаро С.М.ни алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, унга 2007 йил 1 мартда “Зарафшон” боғдорчилик ширкати томонидан унинг отаси Ш.Ш. ва онаси Н.Ф.га боғдорчилик билан шуғулланиш мақсадида берилган жами 10 сотих ер майдонини сотиши ва унинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилади. Фирибгарлик йўли билан кимёвий ишлов берилган 25 млн. сўм пулларни олган вақтда жиноят устида қўлга олинади.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-м. 2-қ. “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер сотмоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди