“Токио–2020”: Денис Истоминнинг илк рақиби аниқ

Бироз аввал “Токио–2020” Олимпия ўйинларининг теннис беллашувларига ҳам қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Денис Истомин ўзининг илк рақибини билиб олди.
Юртимизнинг биринчи рақамли ракетка устаси илк баҳсини ҳиндистонлик Сумит Нагалга қарши ўтказади. Эътиборлиси, ҳар икки теннисчи шу пайтгача ўзаро тўқнаш келишмаган.
Айни пайтда Истомин жаҳон тасниф жадвалининг 197-поғонасини эгаллаб турган бўлса, Нагал 160-ўринда қайд этилган.
Бўлажак беллашув 24 июль куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да старт олиши кутилмоқда.
ЎзА