Бошқа аъзолар ҳам Венгрия ва Польша сингари тизимга зарар етказадиган бўлса Европа иттифоқи тарқалиб кетиши мумкин.
Воқеалар ривожининг мана шундай сценарийси эҳтимоли ҳақида Еврокенгашнинг собиқ раҳбари Дональд Туск Польшадаги “TVN24” ахборот манбасига берган интервьюсида сўз юритди.
У Венгрия ва Польшанинг Евросуд тизимига хилоф бўлган Польшадаги суд назорати палатаси муҳокамалари ҳақида тўхталиб, зиддиятни шундай изоҳлади.
Унингча, охир-оқибат бу Польшанинг Иттифоқдан чиқишига олиб келади.
“Бу каби ҳолатлар Венгрияга ҳам хос. Тизимга хилоф бундай ҳаракатлар бошқа давлатларда ҳам кузатилса, бу Евроиттифоқнинг таназзулидан дарак бўлади”, деди Туск.