Педагоглар ва раҳбар ходимларнинг малака ошириши, касбий ривожланиши учун тизимида янгиликлар жорий этиш давом этмоқда. Аслида ўз устида ишлаш узлуксиз давом этиши керак. Айни мақсадда эндиликда ихтисослаштирилган мактаблар директорлари ва педагоглари учун муҳим манбалар шакллантирилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан математика, информатика ва ахборот технологиялари, чет тиллари, кимё-биология ва физика фанларига ихтисослашган 520 та мактаб ташкил этилган. Мазкур мактаблар фаолиятига оид зарур ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

Бугунги кунда ушбу мактабларнинг директорлари ва фан ўқитувчилари А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган электрон платформада рўйхатдан ўтказилди. “Узлуксиз касбий таълим” платформасининг иккинчи қисмида ихтисослаштирилган мактабларнинг раҳбар ва фан ўқитувчилари ўзига керакли маълумотларни олади.

Ихтисослаштирилган мактаб директорларининг 8 та бошқарув компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган малака ошириш курслари бошланди. Айни пайтда ўша мактабларнинг кимё ва биология фани ўқитувчилари учун 7 та компетенция асосидаги 36 та вариатив видеодарслар ишлаб чиқилиб, электрон платформага жойлаштирилган. Август ойининг охиригача 5 та йўналишдаги ихтисослаштирилган мактабларнинг қолган фан ўқитувчилари учун ҳам замонавий видеоконтентлар яратилади. Сентябрь ойидан бошлаб улар ҳам онлайн тарзда ишдан ажралмаган ҳолда, касбий эҳтиёжларидан келиб чиқиб ўз малакасини ошириши мумкин бўлади.

Шунингдек, ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларини халқаро баҳолаш тизимларига тайёрлаш, ўз устида янада самарали ишлашларини таъминлаш ва таълим сифатини яхшилаш мақсадида PISA ва TIMS мезонлари асосидаги видеокурслар яратилиб электрон платформага жойлаштирилади.

Муяссар Жуманиязова,

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти матбуот котиби

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Узлуксиз касбий таълим” платформасида ихтисослаштирилган мактаб директорлари малака оширади