Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Оҳангарон, Бекобод, Бўстонлиқ, Бўка, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл туманлари ва Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл, Бекобод шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала муҳокама этилди.

 Тошкент вилоятининг бир қанча туман ва шаҳарлари, жумладан, вилоятнинг Ангрен ва Бекобод шаҳарлари ҳамда Қибрай ва Пискент туманлари бошқа туман ва шаҳарларда жойлашган “анклав” ҳудудларга эга. “Анклав” ҳудудда истиқомат қилаётган фуқаро паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома оламан деса ёки бошқа масалаларда давлат органларига мурожаат қиламан, деса яшаб турган жойидан 30-40 километр узоқда жойлашган туман марказига боришига тўғри келмоқда. Вояга етмаганларнинг таълим жараёнини назорат қилиш ҳамда уларни туман (шаҳар) даражасидаги оммавий тадбирларга жалб қилиш ва бошқа жараёнларда муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда. Биргина мисол, Бекобод туманида жойлашган Истиқбол маҳалласи фуқаролари Бекобод шаҳар Янги ҳаёт маҳалласи ҳудудида жойлашган мактабда таълим олади, даволаниш учун Бекобод шаҳрида жойлашган марказий шифохонага боради, шунингдек, барча коммунал йўналишдаги хизматларни шаҳар ташкилотлари кўрсатади.  

 Бундан ташқари, Ангрен шаҳридаги “Красногорск” қўрғонида фуқароларга коммунал хизмат кўрсатиш, хусусан электр таъминоти, ичимлик суви, газ таъминоти ҳамда банк хизматлари Паркент тумани томонидан амалга оширилади. “Красногорск” қўрғони фуқаролари даволаниш учун ҳам Паркент туманида жойлашган марказий шифохонага қатнайди. Бу эса, ушбу ҳудудлар аҳолиси ҳаётида турли қийинчиликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.  

 Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан Тошкент вилоятининг юқорида қайд этилган туман ва шаҳарлари чегараларини ўзгартириш таклифи илгари сурилмоқда. Жами ўзгартирилаётган туман ва шаҳарлар чегараларининг ер майдони 17 минг 359,1 гектар бўлиб, шундан 10 минг 84,8 гектари қишлоқ хўжалиги ерларидир.  

 Тошкент вилояти маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини тартибга солиш анклав ҳудудларни тугатиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимликлари органлари томонидан ҳудуд бошқарувини янада соддалаштириш, шунингдек, маъмурий-ҳудудий бирликларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилишига олиб келади. Бундан ташқари, вилоят шаҳарлари ва туманлари чегарасидаги муаммоли масалалар ўз ечимини топиб, аҳоли турмуш даражаси сифатини ошириш, ижтимоий инфратузилмалар ҳамда йўл хўжалигини тубдан яхшилаш имконини беради. Шунингдек, Тошкент вилояти шаҳарларини 2021–2030 йилларда ривожлантириш учун зарур бўлган ҳудудларни белгилаш, ушбу даврда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги турар жой массивларини барпо этиш орқали шаҳарларнинг ўсиб бораётган аҳолиси эҳтиёжларини қаноатлантиришга хизмат қилади.  

 Нурилло НАСРИЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти туман ва шаҳарлари чегаралари ўзгармоқда