Давлатимиз раҳбарининг ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган фармони умуммиллий бойлигимиз бўлган ерга оид янгича муносабатлар қарор топишига йўл очмоқда.

Фармон ижросини таъминлаш борасида прокуратура органлари олдига ҳам долзарб вазифалар қўйилган. Шу мақсадда тузилган Республика кенгашига раҳбарлик ҳамда кенгашларнинг ишчи органи вазифасини бажариш прокуратурага топширилган. Бош прокуратурада ўтказилган йиғилиш айнан шу масалага бағишланди.

Видеоселектор тарзида бўлиб ўтган йиғилишда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Президент фармони ижроси улкан масъулият ва жавобгарликни англатишини таъкидлади. Бу борада белгиланган вазифа ва топшириқлар ижроси устидан прокурорлар кунлик назорат ва таҳлил олиб бориши зарур.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ушбу масала шахсан Бош прокурорнинг назоратида эканлигини таъкидланиб, прокурорларга ерларни муҳофаза қилиш, қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирларни белгилаш топширилди. Ўз навбатида, ижросини қатъий назоратга олиш ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши ҳамда жазо муқаррарлигини таъминлаш зарурлиги уқтирилди.

Департаментга фармонда назарда тутилганидан бошқача тарзда ер ажратиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва бошқа схемалар асосида ерни талон-торож қилиш ҳолатларини фош этишга қаратилган тезкор фаолиятни жонлантириш вазифаси юклатилди.

Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳамда туман-шаҳар прокурорлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этган йиғилиш якуни бўйича аниқ муддатли чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларга манзилли топшириқлар берилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратура: Ер муносабатларида тенглик ва шаффофлик таъминланади